Мустақиллик шукроналик байрами

26.08.2022, 16:46

Мустақиллик шукроналик байрами

Ўтмишга назар ташласак, аждодларимиз она Ватан мустақиллигини асрлар оша орзу қилиб яшаганини яхши биламиз. Шукрки, мустақилликка эришиб, халқимизнинг асрий орзулари ижобат бўлди. Истиқлол шарофати билан осмони мусаффо, тинчлиги барқарор, жаннатмакон ва гўзал диёрда бахтиёр яшамоқдамиз.

Муҳтарам Юртбошимизнинг "Халқимизнинг улуғвор қудрати жўш урган ҳозирги замонда Ўзбекистонда янги бир уйғониш – Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилмоқда, десак, айни ҳақиқат бўлади. Чунки бугунги Ўзбекистон – кечаги Ўзбекистон эмас. Бугунги халқимиз ҳам кечаги халқ эмас.”, деган пурмаъно сўзлари ҳамиша бизни янги-янги марралар сари илҳомлантирмоқда.

Бу йилги истиқлол байрамининг "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” ғояси остида нишонланаётгани қалбимизга юксак ғурур ва ифтихор бағишлайди. Шу кунларда айни шиор остида жойларда турли тадбирлар ҳам бошлаб юборилган. Ана шундай тадбирлардан бири O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши ташаббуси билан Денов тадбиркорлик ва педагогика институтида ўтказилди.

Унда институт жамоаси, O'zLiDeP аъзолари ҳамда талабалар иштирок этишди. Сўз олганлар йиғилганларни яқинлашиб келаётган энг улуғ айём–Мустақиллик байрами билан самимий табриклади. Шунингдек, Ватанимиз истиқлоли, халқимизнинг озодлиги ва эркинлиги, келажак авлодларнинг тинч ва фаровон ҳаётини таъминлаш йўлида мардона кураш олиб бориб азиз жонларини фидо қилган, мустабид тузум даврида қатағон қилинган аждодларимиз хотирасини абадийлаштириш, уларнинг фаолияти ва меросини ўрганиш ҳамда тарғиб этиш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида сўз юритилди.

Тадбирда институтда ўтказилган “Ислоҳотлар билимдони” танлови ғолиби бўлган профессор-ўқитувчилар ва талабаларни тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Тадбирда ижро этилган Ватанни улуғловчи ва мадҳ этувчи тароналар ҳамда рақслар барчага манзур бўлди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    366
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+