Депутатлик гуруҳларида: Аҳоли банклар фаолиятидан розими?

30.08.2022, 16:39

Депутатлик гуруҳларида: Аҳоли банклар фаолиятидан розими?

Халқ депутатлари Норин туман Кенгаши ЎзЛиДеП депутатлик гурухи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда гурух рахбари И.Рахманов дастлаб депутатларнинг жорий йил ўтган олти ой мобайнидаги  фаолияти юзасидан ахборот берди.

Депутат Ш.Дастамов, Б.Юлдашевлар  амалга оширилаётган ишларни ОАВларида изчил ёритиб бориш, З. Кенжаев фуқаролардан тушаётганг мурожаатлар хусусан, мактабгача таълим ташкилоти билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътиборни қаратдилар.

Йиғилишда, шунингдек,“Агробанк” туман филиали бўлим бошлиғи Алижон Абдуллаевнинг ҳисоботи тингланди. Таъкидлаб ўтилдики, банк филиали бўлими томонидан “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”, “Темир дафтар”да турувчи ахолига бизнесини бошлаши учун ва бошқа мақсадларга 242 миллиард сўм кредит маблағлари ажратилганлиги, бу маблағларни 57 та МФЙ даги хоким ёрдамчилари тавсиясига асосан бериш тартиби йўлга қўйилганлиги таъкидлаб ўтилди.

“Халқ банки” туман филиали бўлим бошлиғи Сайёра Бадалованинг ҳисоботида эса “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, ва “Ёшлар дафтари”да турувчи 576 нафар фуқарога 11 млрд 949 млн сўм, юридик шахслар учун дастур доирасида 1 млрд 100 миллион сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилганлиги ва бундан ташқари ногиронлиги бўлган шахсларга дори -дармонлар етказиб берилганлиги, “Хўжаобод” МФЙда янги поликлиника қурилиши лойиҳаси “Очиқ  бюджет”га қўйилганлиги таъкидлаб ўтилди.

Йиғилишда ҳар икки банк филиаллари томонидан маҳаллаларда аҳолининг кам таъминланган қисмини ижтимоий ҳимоя қилиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ижобий ишлар эътироф этилгани ҳолда уларга бу борада йўл қўйилган айрим  камчиликлар, қоғозбозликлар, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш юзасидан топшириқ ва тавсиялар ҳам берилди.

  • Кўрилди
    422
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+