«Тадбиркорни жазолаш эмас, унга ёрдам бериш керак»

31.08.2022, 17:19

«Тадбиркорни жазолаш эмас, унга ёрдам бериш керак»

Тадбиркорнинг шахсан давлат раҳбари билан учрашиб, унга эмин-эркин мурожаат қилиш имкониятининг берилиши очиғи, бизнес тузилмалар вакилларини жуда қувонтирди. Гарчи бу тажриба иккинчи бор ўтказилган бўлса-да, соҳа вакилларининг жуда кўплаб муаммоларига ечим топди, уларнинг йўлига тўсиқ бўладиган катта ғовлар олиб ташланди.

Хусусан, давлатмиз раҳбарининг 20 август куни ўтказган очиқ мулоқотида мен ҳам иштирок этдим. Мулоқот давомида асосан,  тадбиркорларга кўплаб енгилликлар берилди. Хусусан, 2023 йил 1 январдан бошлаб микро бизнес учун айланмадан олинадиган солиқнинг амалдаги 4 фоиздан 25 фоизгача бўлган солиқ ставкалари ўрнига, ягона 4 фоизли солиқ ставкаси жорий этилиши муҳим янгилик бўлди. Яъни, соддароқ айтгандда, олдинги тартиб бўйича, «оборот»и бир йилда 100 миллион сўм бўлган тадбиркор 4 миллион сўмдан 25 миллион сўмгача солиқ тўлаган. Энди эса ягона ставка — 4 миллион сўм тўлайдиган бўлди.  Тарбиркорнинг ўз хоҳиши билан 20-30 миллион сўм солиқ тўлаб, бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ўша ҳисоботни солиқ идораларига юбормаслиги, бу орқали тадбиркор, биринчидан 40 миллиондан камроқ солиқ тўлаши ва қоғозбозликдан озод бўлиши кўпчиликка енгиллик яратади. Ваҳоланки, бу ўзгаришлар микро бизнес эгаларида келажакка хавотир ҳиссини йўқотади. Шу билан бирга, айрим қонунбузарликлар ва яширин иқтисодиётга ҳам чек қўяди.

Энг муҳим янгилик – бу шубҳасиз, 2023 йилдан бошлаб, қўшилган қиймат солиғининг 15 фоиздан 12 фоизга пасайтирилаётгани бўлди. Шавкат Мирзиёев 2021 йилги тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида бизнес учун солиқ юкини тушириш сиёсатини давом эттириб, қўшилган қиймат солиғи ставкасини янада туширишга ваъда берган эди ва бу энди бажарилади.

Президентнинг «Тадбиркорни жазолаш эмас, унга ёрдам бериш керак» тамойили асосида ёндашуви мен каби ушбу соҳа вакилларини бирдек руҳлантирди. Чунки, давлат раҳбари-да бизни шундай қўллаб-қувватласа, биз — тадбиркорлар мамлакат иқтисодини ривожлантириш, янги ишчи ўринларини яратиш ва ишлаб чиқаришда ҳам катта-катта марраларни забт этишга қодир бўла оламиз.

Жамшид Пардаев,

«Termiz Golden Sity» МЧЖ раҳбари,

«Фаол тадбиркор» кўкрак нишони соҳиби

  • Кўрилди
    568
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+