Наманган вилояти: “Ишбилармон аёл 2022” кўрик-танловининг биринчи ўрин соҳибаси, “Latifa Guli” МЧЖ раҳбари Гулнора Мирзаабдуллаева

31.08.2022, 17:31

Наманган вилояти: “Ишбилармон аёл 2022” кўрик-танловининг биринчи ўрин соҳибаси, “Latifa Guli” МЧЖ раҳбари Гулнора Мирзаабдуллаева

Корхонам Наманган шаҳридаги "Баркамол Авлод" маҳалласидаги Кичик саноат зонасида жойлашган бўлиб, 10 сотихни ташкил этади, унда 150 нафарга хотин-қизлар меҳнат қилиб келишмоқда. Корхонада тадбиркор фаолиятининг илк қадамлари бошланган Х-ХII асрларга таалуқли қадимги мис идишлар, тарихий буюмлардан ташкил топган “Уй музейи” ҳам  мавжуд.

Фаолиятим бир неча турларга бўлиниб, улардан аёллар учун миллий либосларни тайёрлаш, қўл меҳнати асосидаги кўрпа-ёстиқлар ва чойшаблар тикиш, чўқима кашта, зардўзлик ва пазандачилик йўналишлари бўлиб,  маҳаллий бозорга ҳамда қўшни Қирғизистон Республикаси ва Миср давлатининг деярли барча бозорларига ўз маҳсулотларимизни чиқаряпмиз. Шунингдек янги ташкил этилаётган йўналишлардан “Эсдалик гиламчалар” тўқишни ҳам йўлга қўйдик. Меҳнат фаолиятим давомида шогирдлар ҳам тайёрлаб, хотин-қизларга тўқувчилик сирларини ўргатяпман.

Меҳнат қилган юрт эъзозида дейилганидек, "Ишбилармон аёл" кўрик танловида мен ҳам ўз тақдимотим билан иштирок этдим. Партия томонидан биз каби аёлларни фаолиятига эътибор қаратилиб, керак бўлса муаммоларимизнинг ечимига ҳам кўмак берилаётганидан жуда мамнунман. Бу биз каби тадбиркорларнинг сафини янада кенгайтиришга хизмат қилади.

Ўтказилган кўрик танловдан сўнг ўзимга бўлган ишончим янада ортди. Буни кўрган шогирдларим ҳам менга ҳавас қилиб “Тадбиркор аёл-юрт эьзозида” эканлигига шоҳид бўлдилар ва улар ҳам мендек тадбиркор бўлиш ниятида эканлигини баралла айтишмоқда.

  • Кўрилди
    577
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+