Хоразм вилояти: “Ишбилармон аёл” кўрик танловининг биринчи ўрин соҳибаси, “Хонқа Чарва Капитал” МЧЖ раҳбари Нилуфар Махмудова

31.08.2022, 17:41

Хоразм вилояти: “Ишбилармон аёл” кўрик танловининг биринчи ўрин соҳибаси, “Хонқа Чарва Капитал” МЧЖ раҳбари Нилуфар Махмудова

Корхонамиз асосан сутни қайта ишлаб ва ундан турли хил маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Шунингдек, гидропоника усулида буғдойни ўстириб чорва моллари учун юқори протеинли ем ҳашак тайёрланади. 1 млн 600 минг евро инвестиция киритиб фаолиятимизни бошлаганмиз. 107 та янги иш ўрни яратганмиз, шундан 67 тасида аёлларимиз бандлиги таъминланган. Хориждан зотдор қорамаоллар олиб келганмиз. Ҳозирда 370 бош қорамол ва 50 бош эчкиларимиз бор. Яқин келажакда яна бир неча янги лойиҳаларни амалга ошириш ниятидамиз. Жумладан, кунига 100 тонна буғдойни қайта ишлаб, ун маҳсулотлари ишлаб чиқариш заводимиз ишга тушиш арафасида. Бундан ташқари жаҳон бозорларида энг қиммат турадиган  эчки сутидан қайта ишланадиган пишлоқ ишлаб чиқариш цехини ишга тушираяпмиз.

Биламизки, ҳозирги кунда биз каби тадбиркор аёлларга яратилаётган имкониятлар, имтиёзлар билан бир қаторда, бизларни яна ҳам қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, қолаверса, ўз ишимизга бўлган масъулиятни янаям ошириш мақсадида турли хил танловлар, тадбирлар ташкил этилмоқда. Шулардан бири мана Партиямиз томонидан ишлаб чиқилган Ишбилармон аёл кўрик-танловидир.

Ушбу кўрик танловда илк бор иштирок этдим. Танловдан олган тассуротларим жуда ҳам катта. Aлбатта, бундай тадбирлар биз тадбиркорларга руҳан мадад беради, янги мақсадлар сари йўл очади. Ҳар бир туман, шаҳарлардан келган энг кучли иштирокчиларнинг фаолиятлари билан танишиб, тўғриси бироз ҳаяжонга тушдим. Биласизми, ушбу танлов орқали менда янги-янги ғоялар пайдо бўлди, яна ҳам очиқроқ айтадиган бўлсам ҳар хил йўналишдаги тадбиркор, фермер, ҳунарманд аёлларнинг иш фаолиятларини кўриб менда ҳам уларнинг йўналишларига қизиқиш уйғонди. Ўйлаб қарасам, бундан кейинги фаолиятимни яна ҳам кенгайтириб, кўп тармоқли ишлаб чиқаришни йўлга қўйсам, аҳолининг бандлигини таъминлашга ва шу орқали ватанимиз ривожланишида, юртимизнинг равнақ топишида ўз хиссамни қўшган бўламан.

  • Кўрилди
    561
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+