Партия фаоллари тадбиркор фаолиятини ўрганишди

16.09.2022, 16:33

Партия фаоллари тадбиркор фаолиятини ўрганишди

O’zLiDeP Китоб туман кенгаши фаоллари ва депутатлар тумандаги “Шаҳризода Элеган Нур” хусусий корхонаси фаолиятини ўргандилар.

Корхона жамоаси билан бўлган мулоқотда туман кенгаши аппарат раҳбари Набижон Мажидов, фахрийлар кенгаши раиси, таниқли тадбиркор Абдусамад Қодиров, партия фаоли Гуллола Кенжаевалар сўзга чиқиб, Президентимизнинг тадбиркорлар билан мулоқотида билдирилган амалий таклифлар: 2023 йил 1 январдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ставкасини 12 фоизга туширилиши, кичикдан ўрта бизнесга ўтган корхоналар икки йил давомида фойда солиғининг фақат 50 фоизини тўлаши, мулкни суғурта қилиш харажатларининг 50 фоизи давлат ҳисобидан қоплаб берилиши, соддалаштирилган солиқ, молиявий ва статистика ҳисоботлари жорий этилиши пировардида халқ учун арзончилик, корхоналарга соғлиқ юкини камайтирувчи енгиллик берилишини таъкидладилар. Шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини иш билан таъминлаш, республиканинг экспорт салоҳиятини ошириш ва инновацияларни жорий қилишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган бизнес вакиллари “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони тақдирланганлиги тадбиркорлар меҳнатининг юксак даражада қадрланишидан далолат эканлигини айтиб ўтилди. 

-Корхонамиз ташкил этилганига кўп вақт бўлгани йўқ, - дейди корхона раҳбари, O’zLiDeP бошланғич партия ташкилоти етакчиси Озода Қодирова.- Дастлаб тўртта тикув машинаси билан фаолият олиб борган бўлсак, бугунги кунда ўттиздан ортиқ хотин қизлар меҳнат қилишмоқда. Уларнинг барча партиямиз аъзолари, билимдон ва ташаббускор хотин-қизлардир. Ишлаб чиқараётган маҳсулотларимиз ҳажми ой сайин кўпайиб, сифати яхшиланиб бораётир. Бизда тайёрланаётган хотин-қизлар, болалар кийимлари, замонавий пардалар, футболка,  спортчилар учун футболка, кепка, миллий каштачилик намуналари инкишоф этилган  сочиқ, дастурхон, шарқона куйлаклар ва дераза ва эшик пардалари шартнома асосида савдо дўконлари ва корхоналарга етказиб берилаяпти. Маҳсулотларимизни Китоб шаҳридаги  савдо дўконимиз орқали ҳам харидорларга сотаяпмиз. Бугунги қизиқарли тадбир учун партия туман кенгаши фаолларига ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчимиз.

Тадбир сўнгида иштирокчиларга партия дастурий мақсадларини тарғиб этувчи тарғибот  материаллари тарқатилди.  

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

Матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    473
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+