O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ўз фаолиятини танқидий муҳокама қилди

16.09.2022, 16:39

O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ўз фаолиятини танқидий муҳокама қилди

O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгашида 2022 йилнинг ўтган саккиз ойи мобайнида амалга оширилган ишлар ва галдаги вазифалар таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлди. Унда партия вилоят, шаҳар ва туман кенгаши аппарати раҳбарлари, ходимлари иштирок этдилар.

Йиғилишни партия вилоят Кенгаши раиси Солижон Мўминов олиб борди. У кириш сўзида жорий йилнинг ўтган саккиз ойи мобайнида Янги Ўзбекистонннинг тараққиёт стратегиясида, хусусан, миллий иқтисодиётни ривожлантиришга оид учинчи бўлимида белгилаб берилган вазифалар ва мақсадлар тарғиботи, улар ижросини назорат қилиш бўйича партия ҳудудий кенгашлари, бошланғич ташкилотлар, депутатлар томонидан олиб  борилган ишларга эътиборни қаратди. Гарчи бу борада муайн ишлар бажарилган бўлсада, аксарият мақсадлар ижроси. жумладан, тадбиркорликни ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мева-сабзавот, гўшт-сут маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари, кластерлар фаолияти, фуқароларнинг мурожаатлари, хотин-қизлар ва ёшлар муаммолари бўйича етарли даражада ишлар ташкил этилмаганлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, ахборотда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш бўйича жамоаларда, муассасаларда муҳокамаларни ташкил этишда масъулиятсизликка йўл қўйган туман кенгашлари раҳбарлари, ходимлари қаттиқ танқид остига олинди ва улардан ҳисобот сўралди.

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган ушбу йиғилишда ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Сардор Ғиясов иштирок этди ва партия ҳудудий кенгашлари олдида турган вазифалар юзасидан якунловчи нутқ сўзлади.

  • Кўрилди
    360
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+