“Халқаро қишлоқ аёллари” куни: Жиззахлик 24 нафар фаол фермер ва томорқачилар муносиб тақдирланди

15.10.2022, 11:08

“Халқаро қишлоқ аёллари” куни: Жиззахлик 24 нафар фаол фермер ва томорқачилар муносиб тақдирланди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 2007 йил 18 декабрдаги “Қишлоқ ҳудудларида аёлларнинг аҳволини яхшилаш” тўғрисидаги резолюзиясига асосан 15 октябрь - “Халқаро қишлоқ аёллари” куни деб эълон қилинган.

БМТ мазкур кунда қишлоқ ҳудудларида истиқомат қилувчи аёлларнинг муаммоларига эътибор қаратишга, хусусан, уларнинг таълим олиши, меҳнат қилиши, фаровон турмуш кечириши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, зўравонлик ва тазйиқдан ҳимоялаш, гендер тенгликни таъминлашга чақиради.

 Мамлакатимизда ҳам ушбу сана муносабати билан бир қатор тадбирлар ташкил этилмоқда.

Ю.Ражабий номидаги Жиззах вилоят мусиқали драма театрида ташкил этилган тантанали тадбирда вилоятнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 24 нафар хотин-қизларга Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг махсус мукофот ва Ташаккурномалари ҳамда O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгашининг эсталик совғалари топширилди.

O`zLiDeP  Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    616
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+