Тилни эъзозлаш – маънавий комиллик асоси, ўзликни англашдир

20.10.2022, 17:24

Тилни эъзозлаш – маънавий комиллик асоси, ўзликни англашдир

OʻzLiDeP Қарши туман кенгаши томонидан тумандаги 19-мактабда 21 октябрь - Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган куни муносабати билан “Она тилим – ифтихорим” мавзуида байрам тадбири ташкил этилди. Унда билим маскани устозларидан Умида Очилова, Нодира Раимова, Муқаддас Намозова, Дилрабо Ҳикматовалар сўзга чиқиб, тил – давлат тимсоли, мулки, руҳи, миллатнинг маданий ва маънавий бойлиги, халқнинг маданияти, урф-одати, турмуш тарзи ва тарихи эканлиги, ҳозирги кунда тилимизнинг бой имкониятларидан кенг фойдаланиш учун яратилган шарт – шароитлар ҳамда давлат тилини янги поғонага олиб чиқиш борасида қилинаётган саъй-ҳаракатлар, тилимизни эъзозлаш, унинг давлат тили сифатидаги мақоми, жамиятдаги мавқеини юксалтириш, ёш авлодни она тилига ҳурмат руҳида тарбиялаш долзарб маънавий бурчимиз эканлигини таъкидладилар. 

- Янги Ўзбекистонни, янги Ренессанс пойдеворини барпо этишдек эзгу мақсадларимизга эришишда, ҳеч шубҳасиз, она тилимизнинг ҳаётбахш қудратига таянамиз, - деди туман кенгаши депутати Руҳиддин Бердиев. - Давлат тилининг обрў-эътибори – бутун халқ, бутун жамиятнинг обрў-эътиборидир. Ҳозирги вақтда ер юзида ўзбек тилида сўзлашувчилар сони қарийб 50 миллион кишини ташкил этиши унинг дунёдаги йирик тиллардан бирига айланиб бораётганлигининг яққол исботидир. Асрлар оша аждодларимиздан бизга безавол ўтиб келаётган она тилимизнинг равнақи ва истиқболи ҳақида қайғуриш - ўзлигимизни англаш, унинг маънавий камолотини юксалтириш учун кураш демакдир. Тилимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтириш ва миллий ҳамда умумбашарий тушунчалар асосида тараққий этган тиллар сафига киритишда ўз ҳиссамизни қўшишимиз зарур.

Тадбир сўнгида мактабнинг бир гуруҳ устозларга туман кенгашининг “Ташаккурнома”лари ва китоблар совға қилинди.  

Феруза МУСТАЕВА,

O’zLiDeP Қарши туман кенгаши раиси ўринбосари,

 аппарат раҳбари. 

  • Кўрилди
    428
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+