Ишсиз хотин-қизларни тадбиркорликка ўргатишга қаратилган маҳорат дарси ташкил қилинди

20.10.2022, 17:33

Ишсиз хотин-қизларни тадбиркорликка ўргатишга қаратилган маҳорат дарси ташкил қилинди

Иқтисодиётнинг барқарор ўсиши, аҳоли ҳаёт даражасининг ортиши кўп жиҳатдан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга боғлиқ. Маҳаллаларда ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётга салбий таъсир кўрсатаётган омилларни бартараф этиш, аҳоли онгига Янги Ўзбекистон ислоҳотларининг мазмун-моҳиятини сингдириш, инсон қадрини ва халқнинг ижтимоий кайфиятини юксалтиришдан иборат.

 “Аёллар”, “Ёшлар”, “Темир” ва “Меҳр” дафтарларига киритилган ишсиз хотин-қизлар ва ёшларни бизнес юритишга ўргатиш, молиявий саводхонлигини ошириш, мазкур соҳада билим ва малакаларини ошириш ҳамда уларнинг бизнес ташаббуслари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида тарғибот тадбирлари ташкил қилиняпти.

Чилонзор туманидаги “Ўрикзор маҳалласида” Ўзбекистон тадбиркорлар ва фермерлани қўллаб-қувватлаш маркази Тошкент шаҳар филиали томонидан "Тадбиркор бўлиш осон" лойиҳаси доирасида ўқув семинари ўтказилди.

Семинарнинг мақсади темир дафтардаги аёлларга ўзини ва оиласини таъминлай оладиган тадбиркор бўлиш, банд бўлмаган ишсиз аёллар ва ёшларни фойдали меҳнат фаолиятига ўргатиш, янги тадбиркорлик субъектларини барпо этиш ва қўшимча иш ўринларини яратишдан иборатдир. Хусусий тадбиркорликни янада жадаллаштириш орқали юртимизда миллий бизнес ва ялпи миллий маҳсулотнинг ўсиши, аҳолининг турмуш даражаси ва унинг яшаш тарзи сифатини таъминлашга ҳисса қўшилади.

  • Кўрилди
    393
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+