Жиззахлик депутатлар ва партия фаоллари кўчат экиш жараёнида алоҳида жонбозлик кўрсатмоқда

27.10.2022, 15:11

Жиззахлик депутатлар ва партия фаоллари кўчат экиш жараёнида алоҳида жонбозлик кўрсатмоқда

Хабарингиз бор, жорий йил 11 октябрь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллаларни обод қилиш ва аҳолини ўйлантираётган масалаларни ҳал этиш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида бу йил якунигача мамлакатимизда 75 миллион дона, келгуси йил баҳор ойларида яна 125 миллион дона мевали ва манзарали кўчатлар экиш вазифасини қўйган ва  ўтган йилги тажрибадан келиб чиқиб, 20 октябрдан 1 декабргача кўчат экиш бўйича «долзарб 40 кунлик»ни эълон қилган эди.

Айни пайтда ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилоятида  ҳам “долзарб 40 кунлик” доирасида кенг кўламли кўчат экиш ишлари қизғин бошлаб юборилди. Эътиборли томони, ушбу жараёнларда маҳаллий Кенгашлардаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, партия фаоллари ҳам алоҳида жонбозлик кўрсатмоқдалар.

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Эркин Холматов бошчилигидаги бир гуруҳ депутатлар ҳамда партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари Зомин туманида давом этаётган кўчат экиш жараёнида иштирок этдилар.

Партиядошларимиз, маҳаллий ҳокимлик вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари саъй-ҳаракатлари билан тумандаги “Ёшлик” МФЙ ҳудудида 100 донадан ортиқ  мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    654
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+