Янги Меҳнат кодексидаги ўзгаришлар тушунтирилди

02.11.2022, 16:39

Янги Меҳнат кодексидаги ўзгаришлар тушунтирилди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикасининг янги Меҳнат кодекси тасдиқланди. Куни кеча давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган кодекс фуқароларнинг меҳнатга жалб этишнинг янги шаклларини назарда тутади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O‘zLiDeP фракцияси раҳбари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Актам Хаитов Қизириқ туманидаги ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан учрашиб, янгиланган Меҳнат кодексига киритилган ўзгартириш ҳақида батафсил маълумот берди.

Кодексга киритилган ходимлар меҳнат ҳуқуқларининг тенглиги, меҳнат ва касб-ҳунар соҳасида камситишларга йўл қўймаслик, меҳнат эркинлиги ва мажбурий меҳнатни тақиқлаш, меҳнат соҳасида ижтимоий шериклик ҳамда меҳнат ҳуқуқини таъминлаш ва меҳнат мажбуриятларини бажариш кафолати ва ходимнинг ҳуқуқий ҳолатини ёмонлашишига йўл қўйилмаслик каби йўналишларнинг моҳиятини тушунтириб ўтди. Ўзбекистоннинг “Электрон ҳукумат” тизимига кирувчи Ягона миллий меҳнат тизимида барча тузилган меҳнат шартномаларини (ва уларга киритилган ўзгартиришларни) мажбурий рўйхатдан ўтказиш бўйича талаблар белгиланини алоҳида таъкидлади. Бу эса меҳнат муносабатларидаги турли нохолисликларга чек қўяди.

Учрашувда йиғилганларнинг янги ўзгаришлар бўйича саволларига атрофлича жавоб берилди

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    691
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+