"Яшил макон" лойиҳаси Музработда давом этмоқда

03.11.2022, 15:23

Юртимиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасига старт берилгач, Музработ туманидаги маҳаллаларда, фермер хўжаликларида яшил маконлар ташкил этилаяпти. Хусусан, "Маматқул" фермер хўжалигида ҳам иш қизғин. Бунга фермер хўжалиги раиси Акмал Худойқуловнинг ўзи бошчилик қилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O‘zLiDeP фракцияси раҳбари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Актам Хаитов воҳага ташрифи чоғида ушбу фермер хўжалигида бўлди. Меҳмон бошчилигида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида узум, олма ва бошқа мева кўчатлари ўтқазилди.

  • Кўрилди
    358
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+