Тиббиёт техникумининг 11 нафар ходими партия сафига қўшилди

03.11.2022, 15:53

Тиббиёт техникумининг 11 нафар ходими партия сафига қўшилди

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими томонидан партия Дўстлик туман Кенгаши билан ҳамкорликда Абу Али ибн Сино номидаги тиббиёт техникумида “Янги Ўзбекистон инсон қадри улуғланган юрт”, деб номланган тадбир ташкил этилди.

Тадбирда халқ депутатлари туман КенгашидагиO’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, партия фаоллари ҳамда техникум ўқитувчи ва талабалари иштирок этдилар.

Тадбирда таъкидланганидек, 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга қаратилган Давлат дастурида аҳоли соғлиғини тиклаш масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Чунки, инсон қадрини улуғлаш деганда, кўплаб мезонлар билан бир қаторда, жойларда малакали тиббий хизматдан фойдаланишга имконият яратиб бериш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шу сабаб, сўнгги йилларда республикамизда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўрта бўғин тиббиёт ходимларини тайёрлаш, уларга муносиб шарт-шароитлар яратиб бериш доимий эътиборда.

Очиқ ва самимий мулоқот руҳида ўтган тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олиш имконига эга бўлдилар. Тадбир сўнгида партия аъзоси бўлиш истагини билдирган 11 нафар янги аъзолар рўйхати шакллантирилди.

Сирожиддан Аҳматов,

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

 “Ёшлар қаноти” гуруҳи раҳбари

  • Кўрилди
    386
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+