Депутат ташаббуси: “Сайроб” маҳалласига тоза ичимлик суви келтирилди ҳамда кўприк қуриб берилмоқда

04.11.2022, 16:15

Депутат ташаббуси: “Сайроб” маҳалласига тоза ичимлик суви келтирилди ҳамда кўприк қуриб берилмоқда

Бойсун туманидан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ҳазратқул Хўжамқулов ҳар ойда сайловчилар билан учрашиб, уларнинг дарду-ташвишларини тинглаб келади. Аҳоли муаммоларини имкон қадар ечимини топишга ҳаракат қилади.

Халқ вакилига Бойсун туманидаги “Сайроб” маҳалласига тоза ичимлик суви ва кўприк қуриб берилиши борасида сайловчилар мурожаат қилган эди. Ушбу масалани туман мутасаддилари билан обдан ўрганиб, ечимини топишга киришилди.

Депутат Ҳазратқул Хўжамқуловнинг ташаббуси ва туман ҳокими А. Жўраевнинг кўмаги натижасида “Сайроб” маҳалласи аҳолисини ичимлик сувига бўлган талабини қондириш мақсадида 7 км сув қувури тортилиб аҳоли ичимлик суви билан таъминланди. Эндиликда ушбу қишлоқнинг 1000 нафарга яқин аҳолиси ичимлик сувидан баҳраманд бўлади.

Шунингдек, ушбу маҳалланинг Обгир қишлоғи ҳудудидаги Парчасой устида кўприк қурилиши ҳам амалга оширилмоқда. Яқин кунларда ушбу кўприк қурилиши ҳам ўз ниҳоясига етказилади.

Депутат ва туман мутасадди раҳбарлари ушбу ишларни жойига борган ҳолда ўрганди. Туман ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари, туман кадастр бўлими, электр тармоқлари корхонаси, ободонлаштириш бошқармаси, туман экология бўлими раҳбарларига камчилик ва муаммоларни қисқа муддатларда ҳал этиш борасида кўрсатмалар бериб ўтилди.

Шу билан бирга депутат ва туман ҳокимлиги ушбу маҳалла ҳудудидаги “Обгир” қабристонини ободонлаштириш ишлари билан ҳам танишди. У ердаги дарахтлар ва бута гулларни суғориш мақсадида ҳашар йўли билан 20 тонналик ҳовуз қуриш учун тегишли қурилиш материаллари етказиб берилди. Ҳозирда ушбу қабристонда ободонлаштириш ва қурилиш ишлари давом этмоқда.

Халқ вакилидан фуқаролар мамнун бўлишмоқда.

  • Кўрилди
    698
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+