Маҳалла аҳолиси учун бепул тиббий кўрик ташкил қилинди

18.11.2022, 18:19

Маҳалла аҳолиси учун бепул тиббий кўрик ташкил қилинди

Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши депутати, O'zLiDeP фаоли Шовкат Сайфуллаев ва Юнусобод туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда туманидаги “Юртобод” МФЙда яшовчи фуқаролар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

Фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиб, керакли дори-дармонлар билан таъминладилар. Ушбу тиббий кўрикда 20 нафардан ортиқ Юнусобод туманидаги 12-Оилавий поликлиникаси шифокорлари иштирок этишди. Дарҳақиқат, касалликни олдини олиш оила учун ҳам жамият учун ҳам самарали ва фойдалидир. Шу боисдан мамлакатимизда профлактик тиббиёт ривожига устувор аҳамият қаратилмоқда.

  • Кўрилди
    566
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+