Чорвачилик озуқа базасини кенгайтириш борасида қилинаётган ишлар ўрганилди

23.11.2022, 15:22

Чорвачилик озуқа базасини кенгайтириш борасида қилинаётган ишлар  ўрганилди

O'zLiDeP Янгибозор туман кенгаши вакиллари, маҳаллий кенгаш депутатлик гуруҳи аъзолари ва туман чорвачилик бўлими мутахассислари иштирокида 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тарақиёт стратегиясидаги 32-мақсадда белгиланган “Чорвачилик озуқа базасини кенгайтириш ва ишлаб чиқариш соҳаси ҳажмини 1,5-2 баровар кўпайтириш” масаласи юзасидан Янгибозор тумани миқёсида олиб борилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар юзасидан ўрганиш олиб борилди.

Янгибозор  туманида чорвачиликни ривожлантириш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, чорва моллари бош сонини купайтириш ва маҳсулдорлигини ошириш, чорвачилик соҳасида янги истиқболли лойиҳаларни кўпайтириш ва молиялаштириш, тез етилувчан янги зотларнинг кўпайтириш орқали маҳаллий бозорларни таъминлаб бориш, аҳоли хонадонларида боқилаётган чорва молларигача сунъий уруғлантиришни кенгайтириш ишлари олиб борилмоқда. Айниқса бунда чорвачилликка ихтисослашган фермер хўжаликларининг хизмати аҳамиятга сазавор.

Партия вакиллари ўрганиш олиб борган тумандаги “ОS” фермер ҳўжалиги ҳам тумандаги намунали чорвачилик йўналишидаги фермер хўжаликларидан бири.  Бугунги кунда бу ерда 110 бош наслли қорамоллар етиштирилмоқда. Бир йилда 450 тонна сут ва 2 тонна гўшт топшириб, аҳолининг сут ва сут маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини қондириш билан бирга сутни қайта ишлаш корхоналарига етказиб бермоқда. Йиллик айланма маблағи 700 миллион сўмни ташкил этади.

Йилдан йилга наслли молларни маҳаллий шароитда кўпайтириш билан бирга уларни озуқа, ем хашак билан таъминлаш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Чорва молларининг озуқасини таъминлаш мақсадида 50 гектар ерга чорва моллари учун маккажўхори, беда каби экинлар экиб олади. Қиш мавсуми учун фермер хўжалигида 350 тонна силос озуқаси ва самон ғамланган.

Партия вакиллари фермер хўжалиги вакиллари билан мулоқотлар давомида чорвачилик озуқа базасини кенгайтириш бу борада фермер хўжалиги тажрибасини оммалаштириш, тумандаги бошқа мазкур йўналишдаги фермерлар билан махсус ўқувлар ташкил қилиш, ўзаро фикр алмашиш бўйича бир қатор тадбирларни ўтказишга келишиб олдилар.  

Аброр Адамов,

O'zLiDeP Янгибозор туман  кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    462
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+