Конституция - адолат кўзгуси

06.12.2022, 11:14

Конституция - адолат кўзгуси

O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими ва Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти  билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги муносабати билан “Конституция - адолат кўзгуси” мавзусида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Акшагул Тўлеганова ҳамда Зафар Худойбердиев, O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар масалалари бўйича раис ўринбосари Умид Мухаммедов, партия ходимлари, институт раҳбарияти, ўқитувчи-профессорлари ва талаба ёшлар иштирок этишди.

Сўзга чиққанлар, амалдаги Бош қомусимиз мамлакатимизда мустақиллик йилларида эришилган ютуқ ва катта ўзгаришларнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори ва энг асосий кафолати бўлиб келаётганлиги алоҳида таъкидланди. Шу билан бирга, Конституциямизда ёшларнинг билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, оила қуриш, яшаш жойига эга бўлиш ҳамда ўз иқтидор ва салоҳиятини намоён этиши учун шароит яратилиши ҳуқуқий ифодасини топган.

Ҳозирги вақтда юртимизда аҳолининг олтмиш фоизидан ортиғини ташкил этаётган навқирон авлод учун давлат томонидан кенг қамровли тадбирлар ишлаб чиқилиб, изчил амалга оширилмоқда.

"Ёш авлоднинг соғлом бўлиб ўсиши, сифатли таълим олиши ва баркамол шахс бўлиб вояга етишини таъминлаш, шунингдек, ёшларнинг маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва китоб ўқишга бўлган қизиқишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган 5 та муҳим ташаббусни жорий этиш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда", дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Акшагул Тўлеганова.

Тадбир Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг талабалари томонидан тайёрланган концерт дастури билан кўтаринки руҳда давом этди.

Сўнгра, “Конституция - адолат кўзгуси” мавзусида ёшлар томонидан тайёрлаган деворий газеталарнинг энг намуналилари танланиб, партия томонидан эсдалик совғалар топширилди.

  • Кўрилди
    610
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+