Конституция – ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати

07.12.2022, 15:14

Конституция – ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати

O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ташаббуси билан Наманган шаҳрида жойлашган 15-сонли умум таълим мактабида “Конституциям менинг фахрим” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда партиянинг Наманган вилоят Кенгаши раиси Солихон Мўминов сўзга чиқиб, бу йил асосий Қонунимизнинг 30 йиллиги тантаналари конституциявий ислоҳот жараёнлари билан уйғунлик ва ҳамоҳанглик касб этиши, партия фаоллари, депутатлар Асосий қонунни такомиллаштириш юзасидан аниқ, асосли таклифларни илгари сураётганликлари ҳам уларнинг ўз зиммаларидаги масъулиятни, фуқаролик бурчини теран англаётганликларидан дарак бераётганлигини таъкидлаб ўтди.

Давра суҳбатида мактаб ўқувчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоблар олишди.

Суҳбат якунида мактаб кутубхонаси учун Президентимизнинг “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” номли китоби совға қилинди.

  • Кўрилди
    528
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+