Депутат ўз сайлов округида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркасини ташкил этди

20.12.2022, 10:05

Депутат ўз сайлов округида  қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркасини ташкил этди

Маълумки, шу кунларда  бутун юртимизда бўлганидек Бухоро вилоятида ҳам қиш мавсумини беталофот ўтказиш, электр энергияси ва газ таъминотидаги  узилишларни босқичма-босқич бартараф этиш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда. Маҳаллий Кенгаш депутатларининг бу борадаги тушунтириш ишлари ўз кутилган натижасини бераяпти. Айниқса қиш-қировли кунларда аҳолининг кам таъминланган ва эҳтиёжманд тоифасидаги кишиларни турли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Халқ депутатлари Жондор туман Кенгаши депутати Шуҳрат Бобоев саъй-ҳаракати билан ўз сайлов округи ҳудудига кирувчи Козикенти МФЙнинг Хосакор, Жанапар, Козикенти қишлоқлари аҳолиси учун  арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси  ташкил этилиб,  аҳолига мақбул нархларда янги ва сифатли кундалик зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Бундай хайрли ишга бош-қош бўлган халқ вакилиги аҳоли ўз миннатдорчилигини билдирди.

  • Кўрилди
    478
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+