Мурожаатнома юрт тақдирига масъулиятли бўлишга ундайди

20.12.2022, 15:29

Мурожаатнома юрт тақдирига масъулиятли бўлишга ундайди

Бугун барча юртдошларимиз телевидение, ижтимоий тармоқлар орқали Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини катта ҳаяжон билан кузатди, кўрди. Чунки ушбу Мурожаатномада нафақат Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгаш депутатлари, балки ҳар бир раҳбар ва мансабдор шахслар учун қатор вазифалар юклатилди.

Айниқса, давлатимиз раҳбари томонидан 2023 йилни «Инсонга эътибор ва сифатли таълим» йили деб эълон қилингани, Самарқанд ва Наманган шаҳарлари алоҳида маъмурий-ҳудудий бирликлар сифатида Республика бўйсунувига ўтказилиши тўғрисида гапирилгани кўпчиликни, айниқса, партиядошларимизни ниҳоятда қувонтирди.

Сабаби Мурожаатномада баён этилган режа ва лойиҳалар, ҳеч шубҳасиз, мамлакатимиз тараққиётини, халқимиз фаровонлигини, ватанимиз обрў-эътиборини янги, янада юксак босқичга кўтаришга қаратилган.

Шунингдек, ушбу дастурий маъруза сўнгида озодлик учун курашган миллат қаҳрамонларимизни яна бир бор эслаб ўтгани ҳар биримиздан эртанги кунга бефарқ бўлмаслик, дахлдорлик туйғуси билан яшаш, юрт тақдирига масъулиятли бўлишни талаб этади.

Орифжон Махмудов,

 O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши аппарат раҳбари

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    425
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+