Партия ҳудудий кенгашлари ва депутатлар Мурожаатномада белгиланган вазифалар ижросига масъуллигини ҳис қилмоқда

07.01.2023, 14:48

Партия ҳудудий кенгашлари ва депутатлар Мурожаатномада белгиланган вазифалар ижросига масъуллигини ҳис қилмоқда

O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгашида Президентимизнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Унда партия вилоят, шаҳар, туман кенгашлари аппарат раҳбарлари, бўлим мудирлари, депутатлар ва ёшлар вакиллари иштирок этдилар.

Йиғилишни партия вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Орифжон Махмудов қисқача кириш сўзи билан очди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O'zLiDeP фракцияси аъзоси Зафар Худойбердиев Мурожаатноманинг мазмун-моҳияти, унда белгилаб берилган олтита устувор йуналиш ҳақида сўз юритди. Хусусан, иқтисодиётга бозор механизмларини жорий этиш, маҳаллий ва хорижий инвестициялардан фойдаланиш, тадбиркорликни ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида тўхталди. Туманларни тоифаларга ажратилиши, қўшилган қиймат солиғининг 15 фоиздан 12 фоизга пасайтирилгани ва бунинг самарасини мисоллар билан таҳлил қилиб берди.

Партия фаоли Комилжон Файзиев эса 2023 йилга "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили" деб ном берилганига эътиборни қаратди. Кейинги олти йилнинг ичида 90 мингта уй-жой қурилгани, 2022 йилда 2 миллионта эҳтиёжманд оилаларга 11 триллион сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилгани, хусусан, Наманган вилоятида тадбиркорлик, саноатни ривожлантириш бўйича катта ишлар амалга оширилгани, давлатимиз раҳбари Мурожаатномада бунга алоҳида эътибор қаратганликлари, Наманган шаҳрини маъмурий-ҳудудий бирлик сифатида республикага бўйсинуви таклифи илгари сурилгани айтилди.

Йиғилишда партия кенгашлари, депутатлар ва бошланғич ташкилотлар  томонидан Мурожаатномани кенг тарғиб қилиш юзасидан амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар белгилаб олинди.

  • Кўрилди
    373
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+