Ёш кадрлар фаолиятининг самарадорлиги йўлида

03.02.2023, 16:26

Ёш кадрлар фаолиятининг самарадорлиги йўлида

Қарши Инновацион таълим университетида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Арзиқул Шеров, ташкилий-партиявий ва истиқболли кадрлар билан ишлаш  бўлими мудири Сарвар Бекмуродов, университетитнинг маънавият ва талабалар билан ишлаш департаменти бошлиғи Сулаймон Ҳалимов ва бошқалар сўзга чиқиб,   Президентимизнинг  Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор йўналишлар, миллат истиқболлари бўлган ёш кадрлар заҳирасини шакллантириш, Янги Ўзбекистон равнақи йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, сиёсий-иқтисодий билимларини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.   

Тадбирда “Инсонга эътибор ва сифатли таълим” йилида давомида  университет билан вилоят кенгаши ўртасида узвий ҳамкорликни йўлга қўйиш, ёшларни сиёсий жараёнларга кенг жалб этиш, партиянинг дастурий мақсадларини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш, сиёсий жиҳатдан етук, давр талабларига жавоб бера оладиган, етарли малака ва билимга эга ёшларни танлаш ҳамда жой-жойига қўйиш ишларини янада такомиллаштириш, пировардида партиянинг истиқболли кадрлар заҳирасига тавсия этиш учун фаол ёш мутахассисларни аниқлаш борасидаги ишларни тизимли амалга оширишга келишиб олдилар. 

Тадбирда ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, тадбиркорликка йўналтириш орқали бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган партиявий лойиҳалар ҳақида ҳам атрофлича маълумот берилди.   

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

Матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    500
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+