Партия фаоллари саъй-ҳаркати билан маҳалладаги муаммо ижобий ҳал қилинадиган бўлди

06.02.2023, 17:07

Партия фаоллари саъй-ҳаркати билан маҳалладаги муаммо ижобий ҳал қилинадиган бўлди

Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги 36-“Навоий” сайлов окуруги ҳудудига кирувчи Зомин тумани “Қўштол” МФЙ Қангли қишлоғи аҳолисинингнинг тоза ичимлик суви ва суюлтирилган газ етказиб бериш юзасидан қилган мурожаати партия фаоллари ва маҳалла оқсоқолларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилди.

 Маълум бўлишича, “Қўштол” МФЙга Жаҳон тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан Жиззах вилояти ҳокимлиги “Ягона Буюртмачи хизмати” Инжиниринг Компанияси буюртмасига кўра “Қувурқурилиш Сервис” ХК томонидан 3 дона артезиан қудуқлари қазилиб, сув тўплаш учун 3 дона сув минораси, электр энергияси учун 3 дона трансформатор ўрнатилган ҳамда кўчаларга сув қувурлари тортилган бўлиб барча ишлар якунига етказилган. Лекин, 2 ойдан буён аҳолига фойдаланиш учун топширилмаган.

Зомин туман “Сув таъминот” бўлими раҳбари Нурилла Азимовнинг таъкидлашича, мазкур сув қудуқлари Жаҳон тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан қурилган. Шу сабаб,  туман “Сув таъминот” МЧЖ балансига олинмаган. Бироқ, аҳолига сув тармоқларини улаб бериш учун мутахассис ажратиб берилиши мумкин. Ишчи гуруҳ аъзолари, тегишли мутасадди ташкилот вакиллари ва маҳалла фаоллари билан ўзаро кенгашган ҳолда муаммога мақбул ечим топишди.

Бунинг учун  хусусий тадбиркорлик субъектини ташкил этиш, ушбу артезиан қудуқларини унинг балансига олиб, сув ҳисоблагичлар ўрнатиш талаб қилинади. Аҳолидан истеъмол учун унидирилган тўловлар ҳисобидан Жаҳон тараққиёт банкининг ушбу лойиҳа учун ажратилган имтиёзли кредити ёпиб борилади. Қолган маблағ электр энергияси ва таъмирлаш харажатлари учун сарфланади.

Айни пайтда муаммони ҳал қилиш юзасидан амалий саъй-ҳаракатлар бошлаб юборилди.

Зайниддин Эшқулов,

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Сиёсий таълим ва депутатлик

гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    348
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+