Депутат Виктор Пак Пискент туманидаги сайловчилар билан учрашди

13.02.2023, 15:59

Депутат Виктор Пак Пискент туманидаги сайловчилар билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия депутатларининг ўз сайланган округлари сайловчилари билан учрашиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш мақсадида учрашувлар ташкил этиши яхши анъанага айланган. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Виктор Пак Пискент туманидаги сайловчилар билан учрашди.

Ўзаро очиқ самимий мулоқот руҳида кечган учрашувда халқимиз соғлиғини сақлаш учун барча тиббий хизматларни энг чекка туман ва маҳаллалар даражасигача туширилаётганини алоҳида эътироф этди. Мазкур масаланинг моҳияти хусусида алоҳида тўхталди. Имконияти чекланган аҳоли қатламини ижтимоий тиббий таъминоти масаласи устувор вазифалар сирасидан эканини айтаркан, бугунги ташрифи чоғида ҳам бунга алоҳида эътибор қаратганини билдирди.

Айни шу мақсадда ҳудудда истиқомат қилувчи имконияти чекланган эҳтиёжмандларнинг сўровларини инобатга олган ҳолда уларнинг оғирини енгил қилишга ёрдам берадиган зарурий анжом ва ускуналар келтирганини маълум қилди.

Пискент туманида яшовчи эҳтиёжманд оилаларнинг 43 нафар имконияти чекланган аъзоларига ногиронлик аравачалари, парваришда зарурий гигиеник ашёлар тўпламлари, тиббий ускуналарни тақдим этди.

Халқ дардини ўз дарди деб биладиган депутат уларнинг I-гуруҳ ногиронини парваришлаш ва боқувчисини йўқотганлик нафақасини тайинлаш, 78 ёшли I-гуруҳ ногирони яшовчи авария ҳолатидаги уйнинг балкон-терасса қисмини мустаҳкамлаш ва унда имконияти чекланган шахснинг парвариши ва истиқомати учун зарурий шароит ва қулайлик яратиб бериш, пенсия таъминоти миқдорини ошириш, тиббий муолажа ва жарроҳлик амалиётида молиявий жиҳатдан кўмаклашиш, ногиронлиги бор оила аъзоси парваришига ижтимоий хизмат вакилини жалб қилиш, асфальт заводини қайта ишга тушириш масалаларидаги мурожаатлари билан яқиндан танишди.

Тадбирда туманга янги тайинланган ҳоким Нодирбек Якубов тантанали равишда партия сафига қабул қилинди. Туман ҳокимига партияга аъзолик гувоҳномаси тақдим қилинди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    414
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+