Шароф Рашидов туманидаги энг йирик БПТда ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди

17.02.2023, 11:51

Шароф Рашидов туманидаги энг йирик БПТда ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди

Айни кунларда O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши таркибидаги бошланғич партия ташкилотларида муҳим сиёсий жараён – ҳисобот сайлов йиғилишлари бўлиб ўтмоқда. 

Партиянинг Шароф Рашидов Кенгаши таркибида 8750 нафардан ортиқ маслакдошларни бирлаштирган 105 та Бошланғич партия ташкилоти фаолият олиб бормоқда. Мазкур қуйи бўғинларнинг барчаси халқ депутатлари Шароф Рашидов туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзолари билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйган.

Тумандаги йирик Бошланғич партия ташкилоти “Jizzax sement plant” масъулияти чекланган жамияти қошида ташкил этилган бўлиб, Шуҳрат Сафаров етакчилик қилаётган мазкур қуйи бўғин ўз сафларига 500 га яқин партия аъзоларини бирлаштирган.

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши ходимлари, депутатлар ва қуйи бўғин аъзолари иштирок этган ҳисобот-сайлов йиғилишида даставал етакчи ҳисоботи эшитилди. У ўз ҳисоботида Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясига ҳамоҳанг бўлган партия Сайловолди платформасида илгари сурилган мақсад ва вазифаларни амалга оширишда партия фаоллари томонидан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ҳақида гапириб ўтди. Бу борада корхона раҳбарияти билан узвий ҳамкорлик олиб борилмоқда.

Завод раҳбари Исматулло Абдуллаев етакчилигидаги корхона ходимлари ҳамда қуйи бўғин фаоллари билан ҳамкорликда ҳудуддаги 20 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш бўйича “Манзилли режа” ишлаб чиқилди. Шунингдек, партия фаоллари завод ҳудудида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 2500 туп мевали ва манзарали кўчатлар ўтқазилишида ҳам фаол иштирок этишди.

Йиғилиш иштирокчилари етакчининг ҳисоботини қониқарли деб топдилар ва унинг ўзи бошланғич партия ташкилотига яна қайтадан раис этиб сайланди.

Тадбир давомида партия сафига кириш истагида бўлган яна 30 нафар янги аъзолар рўйхати шакллантирилди, шунингдек, Бошланғич партия ташкилотидаги фаол партия аъзоларига эсталик совғалари топширилди.

Ғанишер Абалбоев,

O‘zLiDeP  Шароф Рашидов туман Кенгаши

аппарат раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    564
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+