Қуйи бўғинлар фаолияти танқидий сарҳисоб қилиняпти

21.02.2023, 16:00

Қуйи бўғинлар фаолияти танқидий сарҳисоб қилиняпти

O’zLiDeP Ангрен шаҳар Кенгаши қошидаги 10-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган БПТнинг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Партиянинг таянч бўғини бўлган БПТнинг ҳисобот-сайлов йиғилишида ташкилотнинг 2022 йилда олиб борган фаолияти юзасидан ҳисобот тингланиб, унинг янги раиси ва ўринбосарини сайлаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Йиғилишда сўз олган Президентимизнинг Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган Мурожаатномаси ва давлат дастурида таълим сифатини оширишга доир белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш билангина таълим тизимида юқори самарадорликка эришиш мумкинлигини қайд этдилар. Белгилаб берилган вазифалар ва мақсадларнинг туб замирида катта инсонпарварлик мужассамлигини таъкидлади.

Ҳисобот-сайлов йиғилиши иштирокчилари бошланғич партия ташкилоти раисини сайлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишаркан, амалдаги раисни фаолиятининг ибратли жиҳатлари, ўз ишининг етук мутахассиси, ўзининг мустаҳкам сиёсий позициясига эгалиги, инсоний фазилатларини инобатга олган ҳолда қайта сайлаш таклифини беришди. Таклиф бир овоздан маъқулланди.

Шунингдек, йиғилишда БПТнинг 2023 йил учун ишлаб чиқилган иш режаси ҳам кўриб чиқилиб, истиқболда биргаликда амалга ошириладиган чора-тадбирларда белгиланган вазифалар ўзаро тақсимлаб олинди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят

Кенгаши бўлим мудири

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    430
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+