Фуқароларни ўйлантирган масалалар жойида ҳал этилди

25.02.2023, 17:32

Фуқароларни ўйлантирган масалалар жойида ҳал этилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Хўжаеванинг Ўзбекистон туманидаги ўрганишлари қизғин кечмоқда.

Сайловчилар билан учрашувнинг илк манзили тумандаги 31-умумий ўрта таълим мактаби бўлди. М.Хўжаева дастлаб мактаб ўқувчилари билан учрашиб, мамлакатимизда таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган қарор ва фармонлар ҳақида батафсил маълумотлар берди.

Шундан сўнг, депутат мактабда яратилган шарт-шароитлар, тўгараклар фаолияти билан яқиндан танишиб, боланинг шахсий фикрини камол топтиришга хизмат қиладиган, ижодкорликка йўналтирувчи натижали таълимни ташкил этишга қаратилган таклифлар берди.

М.Хўжаева ҳудуддаги 4-умумий ўрта таълим мактабида ҳам бўлиб, унинг фаолияти билан танишди. Таъкидлаш жоиз, мазкур илм даргоҳи депутатнинг саъй-ҳаракати билан Давлат дастурига киритилиб, қўшича бино қуриш учун Давлат бюджетидан 3 млрд. 600 млн. сўм маблағ ажратилган. Бугунги кунда мактабда 340 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Депутат ўқитувчилар билан дилдан суҳбатлашиб, мактабнинг моддий техник базасини яхшилаш бўйича ўзининг таклифларини билдирди.

Депутат ўрганишлар чоғида Ўзбекистон туманининг энг чекка ҳудудида жойлашган “Ҳотамтой” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб сайловчилар билан учрашди. Уларни қийнаётган, ўйлантираётган муаммоларини ўрганди. Мазкур учрашувда Анваржон Файзуллаев, Салимжон Акбаров, Гулнорахон Отажонова, Шерзодбек Сатторовларнинг муаммолари жойида ҳал этилган бўлса, айрим фуқароларнинг масалаларига қонуний тушунтиришлар берилди. Муддат талаб этиладиган масалаларга маъсуллар бириктирилиб, назоратга олинди.

Депутатнинг ўрганишлари давом этмоқда.

  • Кўрилди
    388
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+