Партия фахрийларига ҳурмат ва эътибор кўрсатилди

03.03.2023, 15:51

Партия фахрийларига ҳурмат ва эътибор кўрсатилди

O'zLiDeP Навоий вилояти Фахрийлар Кенгаши ва “Маҳалла” хайрия жамғармаси вилоят бошқармаси ҳамкорлигида Уч авлод учрашуви ташкил этилди. Учрашувда бир неча йиллар давомида партияга хизмати синган фаоллар, фахрий депутатлар, маҳаллий Кенгашлардаги O'zLiDeP депутатлари ва ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган Фахрийлар кенгаши раиси Ф.Солиев Тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифалар ижросига қаратилган тадбирлар, таълим муассасалари ва маҳаллаларда фахрийлар иштирокида “Уч авлод учрашуви” , “Бир зиёли - бир маҳаллага маънавий ҳомий”, “Ҳар бир нуроний - беш нафар ёшга мураббий” каби мавзуларда мулоқотлар ташкил қилинаётганлигини эътироф этишди.

“Айни пайтда вилоятимизда ЎзЛиДеП аъзолари сони қарийб эллик саккиз минг нафарга  етган бўлса, улардан 13 минг нафардан ортиғини нафақадаги фахрийларимиз ташкил этмоқдалар. Мақсадимиз фахрийларимизнинг катта ҳаёт тажрибасидан фойдаланиб, улардаги маҳорат ва салоҳиятни ёшлар тарбиясига жалб этишдир. Бу борада ўғил-қизларимизга намуна кўрсатиб, уларни маънавий етук қилиб тарбиялашга ҳам эътибор қаратиш ҳам аниқ вазифаларимиз сирасидандир. Энг муҳими, бугун фахрийларимиз ёшларни жамиятдаги воқеаларга бефарқ бўлмасликка, Ватанимизда яратилган имкониятларнинг қадрига етишга ундаб, турли тадбирларда фаол иштирок этмоқдалар”, - деди вилоят Кенгаши депутати М.Эшниёзов.

Учрашувда сўз олган бир гуруҳ фаол ёшлар ушбу учрашувдан мамнун эканлигини билдириди. Уларнинг 16 нафари партияга аъзо бўлиш истаги билан чиқишди.

Тадбир сўнгида партиянинг фидойи вакиллари рағбатлантирилди.

  • Кўрилди
    600
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+