Янги Конституцияда давлатнинг ижтимоий мажбуриятларига доир нормалар уч баробарга ошмоқда

03.04.2023, 16:23

 Янги Конституцияда давлатнинг ижтимоий мажбуриятларига доир нормалар уч баробарга ошмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Феруза Нигматова Ғаллаорол тумани, Хонимқўрғон МФЙда жойлашган  66 – умумтаълим мактабида бўлиб ўтган Конституциявий қонун лойиҳаси тарғиботига бағишланган тадбирда иштирок этди.

Маҳаллий Кенгаш депутатлари,  маҳалла фаоллари ва кенг жамаотчилик вакиллари иштирок этган тадбирда Янги Конституциямизга киритилган моддалар, референдум ўтказиш қоидалари ҳақида сўз юритилди.

Хусусан, Конституцияда камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш, ишсизликдан ҳимоя қилиш бўйича давлат ўзига қатор янги мажбуриятлар олиши белгиланаётгани, умуман, давлатнинг ижтимоий мажбуриятларига доир нормалар уч баробарга ошаётгани алоҳида таъкидланди.

Халқ ноиби бу борада тўхталиб,  ўтган йили 50 минг оила учун янги квартиралар олишга шароит яратилгани, бу йил 90 минг, яқин 2-3 йилда эса, 200 минг оилани уй-жойли қилиш режалаштирилганлиги, шу боис, ҳар бир фуқаронинг уй-жойли бўлиш ҳуқуқи ва уй-жой қурилиши давлат томонидан рағбатлантирилишининг Конституциямизда мустаҳкамланаётганлиги ушбу марраларга эришиш учун мустаҳкам замин ҳозирлашини қайд этди.

Катта кўтаринкилик ва байрамона руҳда ўтган тадбирда хонимқўрғонликлар 30 апрель куни бўлиб ўтадиган рефрендумда Янги Конституция қонун лойиҳасини тўлиқ қўллаб-қувватлаб овоз беришларини билдирдилар.

Жамшид Мамарасулов,

O`zLiDeP Ғаллорол туман Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    312
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+