O‘zLiDeP етакчиси Ёшлар парламенти аъзолари билан учрашди

05.04.2023, 14:11

O‘zLiDeP етакчиси Ёшлар парламенти аъзолари билан учрашди

Хабарингиз бор, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ O‘zLiDePдан илгари сурилган 53 нафар фаол ёшлар Ёшлар парламенти аъзоси бўлишга муваффақ бўлишди.

Куни кеча Пойтахтимиздаги ИННО-инновацион ўқув ва ишлаб чиқариш технопаркида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Ёшлар парламентига сайланган 53 нафар аъзолар билан очиқ мулоқот қилди.

Очиқ мулоқот давомида партия раҳбари томонидан Ёшлар парламенти аъзолари олдида турган энг муҳим вазифалар ҳақида тўхталиб, бугунги кундаги муҳим сиёсий жараён Ўзбекистон Республикаси Референдуми олдидан жойларда ташкил этилаётган ташвиқот учрашувида янгиланаётган Конституция мазмун-моҳиятини аҳолига айниқса ёшлар ўртасида “тенгдош-тенгдошга” тамойили асосида тўғри, содда ва аниқ етказиш, шунингдек Ёшлар парламенти фаолияти бўйича янги ташаббуслар ва фикрларни юзага чиқариш, жойларда ёшларнинг муаммо ҳамда таклифларини ўрганган ҳолда қонунчиликка янги таклифларни киритиш илгари сурилди.

Шунингдек партиянинг “Ёшлар қаноти”га ўқувлар ташкил этиш орқали Ёшлар парламенти аъзоларининг билим ва малакаларини доимий ошириб бориш, аъзолар фаолиятини мувофиқлаштириш вазифалари юклатилди.

Масофадан ташкил этилган мулоқот давомида ҳудудлардан сайланган Ёшлар парламенти аъзолари ёшлар ҳаётидаги муҳим масалалар юзасидан фикрлар билдириб, янги таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди.

Мулоқот очиқ, конструктив руҳда якунланди ҳамда Ёшлар парламенти аъзолари фаолиятига улкан зафарлар тиланди.

  • Кўрилди
    719
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+