Янгиланаётган Конституция - бугуннинг талаби, эртанинг кафолати

06.04.2023, 12:53

Янгиланаётган Конституция - бугуннинг талаби, эртанинг кафолати

Музработ туманидаги Истироҳат боғида музработлик фаол ёшлар, хотин-қизлар ҳамда тумандаги турли соҳаларда меҳнат қилаётган фуқаролар жам бўлишди. "Янгиланаётган Конституция - бугуннинг талаби, эртанинг кафолати!" номли тадбир ташкил этилиб, унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботир Мардаев, O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси Алишер Рўзиев, туман Кенгаши депутати Ш.Собировлар иштирокчиларга Бош Қомусимиздаги ўзгаришлар ҳақида сўзлаб беришди.

Таъкидландики, Ўзбекистоннинг таълим ва интеллектуал ривожланиш даражаси бўйича дунёда энг юқори рейтингга эга 30 та давлат қаторидан жой олишини таъминлаш бугунги кундаги устувор мақсадлардан бири саналади. Айнан бу партиямизнинг ҳам дастурида белгиланган. Шунга мос равишда янгиланаётган  Бош қонунимизда таълим ва илм-фанга оид нормалар қарийб 2 баробарга ошмоқда.

Умуман, Янгиланаётган Конституцияда таълим олиш ҳуқуқларга оид 9 та муҳим янгилик киритилмоқда. Мисол учун, давлатнинг узлуксиз таълим тизими, унинг ҳар хил турлари ва шакллари, давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари ривожланишини таъминлаши, мактабгача таълим ва тарбияни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиши, бепул умумий ўрта таълим ва бошланғич профессионал таълим олишни кафолатлашини асосий қонунда белгилаб қўймоқда. Яна мактабгача таълим ва тарбия, умумий ўрта таълим давлат назоратида бўлади.

Алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган болалар учун эса инклюзив таълим ва тарбия ҳам таъминланади, фуқаролар давлат таълим ташкилотларида танлов асосида давлат ҳисобидан олий маълумот олишга ҳақли бўлади.

Сўз олганлар шулар хусусида тўхталар экан, буларнинг барчаси юқорида кўзланган мақсадлар сари дадил одимлашимизга асос бўлишини қайд этишди.

Кўтаринки руҳда ўтган эвент тадбирида ёшлар Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқларга жўр бўлишди.

  O'zLiDePСурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    462
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+