Ер хусусий мулк бўлиши мумкинлиги назарда тутилмоқда

11.04.2023, 13:17

Ер хусусий мулк бўлиши мумкинлиги назарда тутилмоқда

Давлат Солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр Агентлигининг Бешариқ туман бўлимида Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар бўйича тадбир ташкил этилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O'zLiDeP фракцияси аъзоси Шухрат Шарофиддинов иштирок этиб, янги таҳрирдаги конституциянинг мазмун-моҳиятини тушунтириб ўтди.

Таъкидландики, Конституция лойиҳасида тадбиркорлар қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ҳақли эканликлари кафолатланмоқда. Конституцияда илк маротаба ер хусусий мулк бўлиши мумкинлиги назарда тутилмоқда.

Хусусий мулк бўлган ер участкаси мулкдори  ерни сотиш, ҳадя қилиш, айирбошлаш, гаровга қўйиш, мерос қилиб қолдириш каби ҳуқуқларни қўлга киритади. Энг муҳими, бундай ерни давлат фақат мулкдорни розилиги билан, шартнома асосида, бозор нархида жамоат эҳтиёжлари учун қайта сотиб олиши мумкин. Бир сўз билан айганда, ер “снос”га тушиб кетмайди, давлат ерни келишилган нархда сотиб олсагина, ер бегоналаштирилиши мумкин.

Депутат иштирокидаги тадбир Бешариқ туманидаги "LuxYanTex" текстил ишлаб чиқариш корхонасида давом этди.

Таъкидландики, Конституция лойиҳасида давлат ва жамият болаларда ҳамда ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқликни, мамлакатидан ҳамда халқнинг бой маданий меросидан фахрланишни, ватанпарварлик ва Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини шаклланитириш тўғрисида ғамхўрлик қилиши белгиланаяпти.

Бундан ташқари, ёшларнинг таълим олиши, ижтимоий ва тиббий ҳимояси, уй-жойли бўлиши, бандлиги учун шарт-шароитлар яратиш – давлатнинг конституциявий мажбурияти сифатида киритиляпти.  Давлат шу орқали ўз зиммасига муҳим мажбуриятларни олмоқдаки, мазкур нормалар, нафақат ёшлар манфаати, балки бутун жамиятимиз ва мамлакатимизнинг келгуси тақдири учун муҳимдир.

  • Кўрилди
    404
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+