Бош қомусимизга киритилаётган ўзгаришлар хусусида талаба ёшларга тушунчалар берилди

12.04.2023, 15:14

Бош қомусимизга киритилаётган ўзгаришлар хусусида талаба ёшларга тушунчалар берилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Мавлуда Ибрагимова ва Дурбек Ахмедовлар иштирокида Қўқон университетида ташкил қилинган тадбирда янгиланаётган Конституция мазмун-моҳияти, ундан ўрин олган нормалар ҳақида тушунтиришлар берилди.

Тадбирда сўз олганлар депутатлар  олий таълим муассасалари фаолиятини эркинлаштириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилаётганлигини қайд этдилар.

Янгиланаётган Конституцияга ўқитувчилар билан боғлиқ модда киритилаётгани жамиятда ушбу касб эгаларига нисбатан йиллар давомида шаклланган муносабатни ижобий томонга ўзгартириш йўлида ташланган дадил қадамлигини таъкидлади.

Очиқ ва самимий мулоқотлар чоғида ёшлар Конституция лойиҳасини тайёрлашда халқимизнинг фикри, таклифлари ўрганилгани, Бош қомусимизга киритилаётган ўзгаришлар авваламбор, инсон ва унинг ҳуқуқларини кафолатлашга қаратилганини ижобий баҳолашди. Ўз навбатида, ўзларини қизиқтирган саволларга депутатлардан атрофлича жавоблар олишди.

  • Кўрилди
    464
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+