Янги Қомус бизнесингизни кафолатлайди

12.04.2023, 15:25

Янги Қомус бизнесингизни кафолатлайди

Ургут  туманидаги “Power  Thread” МЧЖда ўтган мулоқот эса “Янги Қомус бизнесингиз ривожини кафолатлайди!”  мавзусида бўлди. Унда O‘zLiDeP  фаоллари, тадбиркорлар, корхона  ишчилари иштирок этди.

Олий Мажлис Қонунчилик  палатаси депутати Ғайрат Абдиев ва партия вилоят кенгаши бўлим мудири Жаҳонгир Хўжамкулов Янгиланаётган қомусимизнинг мазмун-моҳияти, айниқса, унда тадбирорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимояси ва кафолатлари хусусидаги нормалар ҳақида батафсил маълумот беришди.

- Президентимизнинг оқилона сиёсати туфайли иқтисодий ташаббускор қатлам – тадбиркор ва ишбилармонлар синфи шаклланди, – деди Ғайрат Абдиев. – Уларга улкан имтиёз ва преференциялар берилгани, эркин фаолият юритишларини кафолатловчи қонунлар қабул қилингани соҳа тараққиёти учун муҳим омил бўлмоқда. Натижада, кичик тадбиркорлик субъектлари сони 2016 йилга нисбатан 2,5 баробарга кўпайди. Ушбу субъектларда иш билан банд бўлган аҳоли вакиллари сони ҳам бир неча баробар ошди.  Мана, узоққа бормайлик, ушбу корхонада ҳам 100 дан ортиқ турдаги оёк кийимлари ишлаб чиқарилиб, нафақат ички, ҳатто ташқи бозорни ҳам сифатли маҳсулот билан таъминламоқда. Янгиланаётган Асосий қонунимизда мулкдор ва ишбилармонлар манфаатлари ҳимояси ҳар томонлама кафолатланаётгани бу борадаги ютуқларни янада янги даражага олиб чиқади.

Тадбирда сўз олганлар барчани янги Ўзбекистон тараққиёти учун бирлашишга, референдумда фаол қатнашишга чақирди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят  кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    378
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+