Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ёшлар ва маҳалла аҳолисига тушунтирилди

13.04.2023, 12:33

Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ёшлар ва маҳалла аҳолисига тушунтирилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Барно Мирзамова Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган ташвиқот тадбирларнинг навбатдагисини Уйчи туманидаги 2-сонли аграр соҳага йўналтирилган касб-ҳунар мактаби ва туман маданият марказида “Қашқар” маҳалла аҳолиси ва ёшлар иштирокида ташкил қилди.

Б.Мирзамова янгиланаётган Конституциямизнинг аҳамияти ҳақида йиғилганларга кенг тушунтиришлар бериб ўтди. Хусусан, таълим йўналишида бош қомусимизда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётган модда ва нормалар ҳақида батафсил тушунчалар берди.

Янги таҳрирдаги Конституцияда давлатнинг ўқитувчилар шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилиш мажбурияти кучайтирилмоқда. Бу қоидалар мамлакатимиздаги 685 минг нафардан ортиқ ўқитувчиларнинг профессионал ўсиши ҳамда ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватланиши уларнинг жамиятдаги ижтимоий мақоми, обрўсини янада оширишга хизмат қилади.

Бундан ташқари лойиҳада камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш, ишсизликдан ҳимоя қилиш бўйича давлат ўзига қатор янги мажбуриятлар олиши белгиланмоқда. Умуман давлатнинг ижтимоий мажбуриятларига доир нормалар уч баробарга ошмоқда.

Шунингдек, қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун адолатли ҳақ олиш, дам олиш, давлат ҳисобидан тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини олиш, шаҳарсозлик, бюджет соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш каби ҳуқуқларнинг киритилиши фуқароларнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиради.

Сўзи якунида барчани халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий Қонунга бефарқ бўлмасдан, албатта рефрендумда фаол иштирок этишга чақириб қолди.

Ф.Аҳмедов ,

Депутат ёрдамчиси 

  • Кўрилди
    290
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+