Ишбилармонлик муҳити янада ривожланади

14.04.2023, 14:58

Ишбилармонлик муҳити янада ривожланади

“Янгиланган Конституция меники, сеники, бизники, ўзимизники!”.

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги “Дилрабо СДА” корхонасида ўтган давра суҳбати ана шиор остида ташкил этилди.

Унда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари, партиянинг парламентдаги фракцияси аъзоси М.  Хўжаева, сенатор  И. Нажмиддинов, партия вилоят ва шаҳар кенгаши масъуллари, корхона ишчи-ходимлари ва журналистлар иштирок этишди.

Дастлаб ташвиқот гуруҳи аъзолари бу ерда фаолият юритаётган ишчи  ходимлар билан суҳбатлашишди. Иш жараёнини яқиндан кузатишди.

Ўз навбатида янгиланаётган   Конституциясида  тадбиркорлар учун алоҳида ҳуқуқий имкониятлар кафолатланатгани, давлат  ўз зиммасига бозор муносабатларини ривожлантириш, қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлаш, ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратиши бўйича мажбуриятлар олаётганлигини айтишди.  

Барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги, тадбиркорлар қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни мустақил танлаши ва амалга оширишга ҳақли эканлиги ҳақидаги нормалар Бош қомусимизда белгиланаётганини эътироф этишди.

Фаоллар учрашув сўнгида иштирокчиларни ўз келажаклари учун бефарқ бўлмаслик ва бўлажак референдумда фаол иштирок этишга чақиришди.

  • Кўрилди
    367
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+