Референдум олдидан O‘zLiDePнинг ташвиқот тадбирлари давом этмоқда

17.04.2023, 15:51

Референдум олдидан O‘zLiDePнинг ташвиқот тадбирлари  давом этмоқда

Вобкент тумани марказида O`zLiDeP фаоллари, вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари, фермерлар, тадбиркорлар, хотин-қизлар ва ёшлар иштирокида янгиланаётган Конституциянинг мазмун моҳияти ва 30 апрелда ўтказиладиган референдумнинг Ватанимиз ва халқимиз ҳаётидаги аҳамияти хусусида сўз борди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Эмма Аслонова, Мадина Баротова, партия вилоят Кенгаши аппарти раҳбари Бобомурод Очилов таъкидлаганидек, Бош Қомусимизда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимояси ва кофолатлари тўғрисидаги нормалар ўз ифодасини топган.

-Ўтган давр ичида мамлакатимизда тадбиркор ва ишбилармонлар синфи шаклланганлиги, уларга беқиёс имтиёз, имконият ва преференциялар берилгани, эркин фаолият юритишларини кафолатловчи қонунларнинг қабул қилинганлиги вобкентлик соҳа ходимларини ҳам янада ғайрат-шижоат кўрсатиб ишлашга даъват этаётганини кўриб биз чинданда қувондик,- дейди депутат Э.Аслонова.

Дарҳақиқат, тадбиркорлик соҳаси бўйича юртимизда рўй бераётган ўзгаришларнинг барчаси қадим масканлардан бири Вобкентда ҳам ўз самарасини бермоқда. Буни тумандаги ижтимоий иқтисодий ўзгаришлар, халқ турмуш фаровонлигининг ошиб бораётганида ҳам кўрса бўлади. Ҳеж шубҳасиз, бунда маҳаллий тадбиркор, ишбилармон ва фермерларнинг ҳам салмоқли ҳиссаси бор.

- Бош қомусимиз лойиҳаси билан танишиб чиққан киши инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун эканлиги қайта-қайта амин бўлади, - дейди депутат М.Баротова. - Чиндан ҳам тамойил даражасидаги бу ибора барча юртдошларимиз айниқса ёш авлод вакилларига тўла таълуқли эканлигини Конституциявий қонун лойиҳасидан билиб олиш қийин эмас.  Бинобарин, мустақил юртимизнинг бугуни ва эртаси ёшлар қўлида экан, Ёшларга оид давлат сиёсати ҳамда ушбу сиёсат доирасида белгиланган мақсад-вазифалар ёш авлод манфаатларига хизмат қилиши билан  аҳамиятлидир.

Тарғибот-ташвиқот тадбири давомида туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан ижро этилган куй қўшиқлар иштирокчиларга байрамона руҳ ва кўтаринкилик бағишлади.

  • Кўрилди
    454
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+