Бухоро халқаро аэропортида Конституциявий ислоҳотларга бағишланган ташвиқот тадбири ўтказилди

18.04.2023, 16:36

Бухоро халқаро аэропортида Конституциявий ислоҳотларга бағишланган ташвиқот тадбири ўтказилди

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгашининг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси мазмун-моҳияти ташвиқотига бағишланган тадбир «Бухоро халқаро аэропорти»да фаолият олиб бораётган БПТда  бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари,  партия вакиллари, фаоллари, БПТ аъзолари ва аэропорт ишчи-ходимлари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан депутатлар ва партия фаоллари бугун барча саъй-ҳаракатлар инсон қадрини юксалтиришга қаратилган экан, Бош қомусимизга киритиладиган барча ўзгартишларнинг негизида ҳам Ўзбекистонда кечаётган ислоҳотлар моҳиятини белгиловчи “Инсон қадри учун” улуғвор ғояси ётганини алоҳида таъкидлашди.

Дарҳақиқат, халқимиз ҳозирги тарихий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тўла англаб етмоқда. Халқ  фикрини ўрганиш асосида мамлакат конституциясини такомиллаштириш юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни янги сифат даражасига кўтариш, халқимизнинг турмуш фаровонлигини янада ошириш, Ўзбекистоннинг дунёдаги энг илғор давлатлари қаторига киришига улкан имкониятлар яратади.

Сўзга чиққанлар шунингдек, янги таҳрирдаги Конституцияда партия электорати бўлган бизнес субъектлари манфаатларини тўлиқ ҳимоя қиладиган қатор нормалар ўз аксини топаётганини ҳам  таъкидлаб, халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий қонунга бефарқ бўлмасдан, 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумда янгиланаётган Конституция учун овоз беришга чақиришди.

Тадбир концерт дастурига уланиб, эстрада хонандаларининг куй-қўшиқлари дилларни хушнуд этди.

  • Кўрилди
    394
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+