Ёшлар – мамлакат келажаги

18.04.2023, 17:11

Ёшлар – мамлакат келажаги

Бир неча кунки Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Барно Мирзамова ўз сайлов округида аҳоли билан мулоқот ўтказмоқда.

Унинг галдаги учрашуви Уйчи туманидаги 2-касб-ҳунар мактабида бўлди.

Мазкур даргоҳда 47 нафар педагог 550 нафар талабага автомобил таъмирлаш, тракторчи-машинист, тикувчилик, банк назоратчиси каби ўнга яқин йўналишда таълим бермоқда.

Депутат ўз суҳбатида юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, янгиланаётган конституцияда ёшлар ва таълимга оид киритилаётган нормалар хусусида сўзлади.

- Бош қомусимизда оила, болалар ва ёшлар учун алоҳида боб ажратилмоқда, – деди ноиб. – Давлат ва жамият болаларда ҳамда ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқлик, мамлакатидан ҳамда халқнинг бой маданий меросидан фахрланиш, ватанпарварлик ва Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантириш тўғрисида ғамхўрлик қилиши белгиланаяпти.

Сўнг барчани 30 апрель куни бўладиган референдумда фаол иштирок этишга чақирди.

Ф. АҲМЕДОВ,

депутат ёрдамчиси 

  • Кўрилди
    332
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+