Янги таҳрирдаги Конституция – эртамиз ва эркимизнинг ишончли кафолати

18.04.2023, 17:24

Янги таҳрирдаги Конституция – эртамиз ва эркимизнинг ишончли кафолати

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик  партияси ташаббуси билан Тошкент кимё халқаро университети Наманган филиалида шу мавзуда ёшлар билан тарғибот тадбири ташкил этилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Хўжаева иштирок этди ва шундай деди:

- Дарҳақиқат, бирор бир соҳа, тармоқ ёки йўналиш йўқ-ки, эртамиз ва эркимизнинг ишончли кафолати бўлмиш янгиланаётган конституцияда ўз ифодасини топмаган бўлса. Таълим, фан-техника, соғлиқни сақлаш ва бошқа бир қатор ижтимоий йўналишлар вакиллари томонидан билдирилган таклиф ва истакларнинг аксарияти қонун лойиҳасида муҳрлаб қўйилди.

Янги таҳрирдаги Конституциямизда давлатнинг фуқароларга интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланишни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиши кафолатланмоқда. Зеро, Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчилар сони 2016 йилда 12,1 млн бўлган бўлса, 2022 йилга келиб икки баробарга, яъни 24 млндан ошди. Шунингдек, мамлакатимиз аҳоли яшаш масканлари ҳудудининг тармоқ билан қамрови 2016 йилдаги 28 фоиздан 2022 йилда 98 фоизга етган.

  • Кўрилди
    383
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+