“Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш” гуруҳи ҳазорасплик Н.Машариповага мактабга тайёрлов курсини очишга кўмаклашди
31.03.2018, 12:08
Бугун O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши қошида ташкил этилган “Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш” гуруҳи фаолиятидан кўпчилик ҳурсанд. Чунки, айни чоғда гуруҳ аъзолари томонидан тадбиркор аёлларларимиз фаолиятида учраётган кўплаб муаммоларга ижобий ечим топилаётир.
Жумладан, яқинда Урганч шаҳридаги Қурилиш касб-ҳунар коллежи битирувчиси Лола Ражабованинг ушбу гуруҳга иш сўраб қилган мурожаати гуруҳ аъзолари томонидан ўрганиб чиқилиб, партия вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” кўмаги билан “Гулнора ателье мод” хусусий корхонасига ишга жойлаштирилди.
Ҳазорасп туманидан Зулхумор Аминованинг тикувчилик цехи ташкил этиш учун 7 фоизли кредит олишда ёрдам сўраб қилган мурожаати ҳам гуруҳ аъзолари ва маҳаллий кенгаш депутатлари томонидан ҳал этилди. Ҳозир З.Аминова тикувчилик цеҳи очиб, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш арафасида.
–Кўп йиллардан буён ўз мутахассислигим бўйича 5-7 ёшли болаларни мактабга тайёрлов курсини очиш мақсадида тегишли ташкилотларга мурожаат қиламан, аммо ҳозирга қадар муаммо ҳал этилгани йўқ, – дейди Н.Машарипова. –Шу масалада “Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш гуруҳи”га мурожаат қилган эдим. Гуруҳ аъзоларига раҳмат! Уларнинг ташаббуси билан вилоят керакли ҳужжатларни МТМ бошқармасига тақдим қилиб, улардан ўқув курсини ташкил этиш бўйича аниқ кўрсатмалар олдим. Яқин орада болажонларга замонавий таълим-тарбия беришдек орзуим амалга ошишига ишонаман.
Ҳа, бугун ушбу гуруҳ муаммоларга ечим топишга кўмаклашиш билан бир қаторда гуруҳнинг фаол тадбиркор аёллари учун ўзаро фикр алмашиш майдонига ҳам айланиб улгурди.
Мушарраф РАҲИМОВА,
O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши
Аёллар билан ишлаш бўлим мудири
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Чилонзор туманидаги маҳаллалардан ишбилармон хотин-қизлар сараланди
01.05.2024, 15:04
-
Ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
01.05.2024, 14:42
-
Пойтахтлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
25.04.2024, 12:00
-
Ишбилармон аёллар сараланмоқда
21.04.2024, 13:38
-
O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” лойиҳалари орқали ишсиз хотин-қизлар тадбиркор бўляпти
09.04.2024, 19:51
Билдирилган фикрлар
Сафаров Фаррух Қарши шахар 2018-04-30 14:19:55
“Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш” гуруҳи фаолиятидан кўпчилик ҳурсанд албатта ишларингизга омад