Янгиланаётган Конституция – эркин ва фаровон ҳаётимиз гарови

20.04.2023, 14:30

Янгиланаётган Конституция – эркин ва фаровон ҳаётимиз гарови

O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов, халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутати, Ўзбекистон Қаҳрамони Анорбой Эшматов ва бир гуруҳ партия фаоллари Жиззах вилоятининг Арнасой туманида бўлиб, маҳалла аҳли, томорқа ер эгалари билан учрашиб, бўлажак референдум ҳамда янгиланаётган Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар хусусида мулоқот қилдилар.

Арнасой тумани Бобур маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудаги намунали аҳоли масканларидан бири бўлиб, маҳалладаги мавжуд 515 та хонадонда 3457 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг аҳиллиги ўтган йили “Ташаббусли бюджет” дастурида жуда қўл келди. Улар маҳалла ҳудудидан ўтган 1800 метрли йўлни асфальт қилиш лойиҳасини илгари суриб,  ғолиб чиқишди.

Бугунги кунда маҳалладаги қайси хонадонга кирманг, гуллаб-яшнаб турган томорқаларга кўзингиз тушади. Тажрибали томорқачилар йилига икки марта ҳосил олиб, кафтдек ердан ҳам мўмайгина даромад олиш сирларини ўрганишган. Улардан бири – Аҳмаджон Муродов “Намунали томорқачи” кўкрак нишони соҳиби ҳисобланади.

Маҳалладаги намунали оиалардан бири – Шомигул Ғаниева хонадонида ташкил этилган мулоқот чоғида, партия етакчиси дастлаб йиғилганларга бўлажак референдум ва Конституциявий қонун лойиҳаси тўғрисида маълумотлар бериб ўтди. Жумладан, барча масалалар ечими чинакам халқ овози бўлган маҳалла даражасига туширилишига алоҳида тўхталиб ўтди. Таъкидланганидек, Янгиланаётган Конституцияда маҳаллаларга аҳолининг кундалик муаммоларини ҳал қилиш бўйича мустақил қарор қабул қилиш ваколатлари бериш, бунинг учун ташкилий ва молиявий имкониятлар яратиш белгиланмоқда.

Буларнинг барчаси, давлат ҳокимиятида ҳисобдорлик, шаффофлик, самарали қарор қабул қилиш ва унинг натижадорлигини оширишга хизмат қилади.

  • Кўрилди
    687
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+