Уруш фахрийлари ҳолидан хабар олинди

08.05.2023, 15:30

Уруш фахрийлари ҳолидан хабар олинди

9 май – Хотира ва қадрлаш куни ва Иккинчи жаҳон урушида эришилган  ғалабанинг 78 йиллиги муносабати билан O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши фаоллари Нукус шаҳридаги "Амударё" МФЙда истиқомат  қилаётган, 98 ёшни қаршилаган иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Қадирбай ота Нарманов хонадонида бўлди.

Отахон уруш йилларини эслаб, кўзида ёш билан бугунги кунга шукроналар айтди.

- Президентимиз томонидан бизга кўрсатилаётган бу каби эътибор ва ғамхўрликдан жуда хурсандмиз. Айниқса, ёшларнинг ҳурмат ва эҳтироми мамлакатимизда инсон манфаати, унинг шаъни ва қадр-қиммати ҳамма нарсадан устун эканини яна бир карра намоён этмоқда. Биз, ҳар йили кўрсатилаётган бундай эътибордан жуда мамнунмиз. Илоҳим юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин, - дейди  Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Қадирбай ота Нарманов.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    653
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+