O‘zLiDeP XI съездига делегатлар сайланмоқда
25.05.2023, 20:21
Шу кунларда O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар партия ташкилотларининг навбатдаги конференциялари ташкил этилмоқда.
Худди шундай, O‘zLiDeP Наманган вилоят партия ташкилотининг конференцияси ўтказилди. Партиянинг барча қуйи бўғинлари, туман, шаҳар конференцияларида сайланган делегатлар қатнашган тадбирда муддатидан олдин Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган сайловда фаол иштирок этиш ҳамда ушбу кенгашдан O‘zLiDeP XI съездига делегатлар сайлаш масаласи муҳокама қилинди.
Қайд этилганидек, сайловни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш борасида аниқ вазифалар белгиланмоқда. Мамлакатимизда барча соҳаларда улкан ислоҳотлар амалга ошириляпти. Тадбиркорлик фаолияти замонавий бозор муносабатларидан келиб чиқиб, янада эркинлаштириляпти. Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари тубдан соддалаштирилди.
Конференция сўнгида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг XI съездида қатнашиш учун Наманган вилоятидан делегатлар сайланди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Таълим соҳаси вакиллари партия тарғиботида фаол
09.04.2024, 20:14
-
“Бунёдкор текстилда” қуйи бўғин фаолияти жонланмоқда
08.04.2024, 17:00
-
217 нафар партия аъзоси бўлган корхонадаги қуйи бўғиннинг фаолиятига баҳо берилди
05.04.2024, 12:55
-
Вилоят ҳокими ўринбосарининг ҳисоботи эшитилди
04.04.2024, 11:08
-
Бухоролик маслакдошларимиз сафи тобора кенгайиб бормоқда
02.04.2024, 16:54
Фикрингизни қолдиринг