Наманганда тадбиркорлик янада ривожланади
13.06.2023, 18:34
Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Наманган филиалида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилояти бўйича ишончли вакили Икромхон Нажмиддинов сайловчилар билан учрашди. Унда Наманган шаҳридаги маҳалла оқсоқоллари, тиббиёт ва таълим муассасалари ходимлари, партия шаҳар кенгаши депутатлари ва фаоллар қатнашди.
Учрашувни Oz‘LiDeP вилоят Кенгаши раиси Солижон Мўминов очиб берди. Сўнгра ишончли вакил номзоднинг таржимаи ҳоли, сайловолди дастурида белгилаган бешта мақсаднинг мазмун-моҳияти хусусида атрофлича тўхталди. Жумладан, ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун муносиб шароит яратиш учун 2030 йилгача мактабгача таълимга болаларни юз фоиз қамраб олиш, “Йилига 500 минг ўқувчи ўрни” дастури, барча шаҳар ва туманларда “Истеъдод – интилиш – истиқбол” деб номланувчи мактаб-интернат ташкил этиш кабиларга эътибор қаратди.
Дастурнинг “Одамларни ҳаётдан рози қилиш учун барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш” мақсадига тўхталар экан, вилоятда, шу жумладан, Наманган шаҳрида тадбиркорликни ривожлантириш бўйича эришилган натижалар мисолида келгуси етти йилга мўлжалланган вазифалар кўлами ҳақида тушунча берди.
Сув ресурсларидан тежаб-тергаб фойдаланиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва бунда жамоатчиликнинг роли, қишлоқ хўжалиги экинларини томчилатиб суғориш технологияларининг жорий этилиши, кутилаётган натижаларни ҳам таҳлил қилди.
Учрашувда сўзга чиққанлар Янги Ўзбекистонни қуриш йўлидаги ислоҳотлар авваламбор инсон қадри, унинг фаровон келажагига қаратилганини айтиб, барчани O‘zLiDePдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев учун якдиллик билан овоз беришга чақирдилар.
O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Танловнинг Урганч шаҳар босқичи ғолиблари аниқланди
28.07.2023, 17:37
-
Кўрик-танловнинг Гулистон туман босқичи ғолиблари аниқланди
27.07.2023, 12:37
-
Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти ўз лавозимига киришди
14.07.2023, 14:52
-
Шавкат Мирзиёев сайловда овоз берди
09.07.2023, 13:50
-
МДҲ Парламентлараро ассамблеяси кузатувчилари билан учрашув
07.07.2023, 20:41
Фикрингизни қолдиринг