Ғузорлик сайловчилар “яшил макон” умуммиллий лойиҳасини қўллаб-қувватлашди

20.06.2023, 19:48

Ғузорлик сайловчилар  “яшил макон” умуммиллий лойиҳасини қўллаб-қувватлашди

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятидаги ишончли вакили Шуҳрат Асланов ғузорлик сайловчилар билан учрашди. Депутатлар, маҳалла фаоллари, ёшлар ва ОАВ вакиллари иштирок этган учрашувда ишончли вакил номзоднинг ҳаёти, меҳнат фаолият ва сайловолди дастурининг бешта устувор мақсадлари билан таништирди.

 Ишончли вакил  номзод сайловолди дастуридан ўрин олган сувни тежаш, атроф-муҳитни муҳофазалаш ва  “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси йўналишларида амалга ошириладиган ислоҳотлар ҳақида батафсил сўзлаб берди.  Хусусан, 2030 йилга қадар экин майдонлари тўлиқ сув тежайдиган технологияларга ўтказилиши, далаларга сув етказадиган объектлар фермер ва кластерлар бошқарувига берилиши, сув етказиш тизимига Туркия, Испания, Хитой каби давлатлар тажрибаси кенг жорий қилинишини алоҳида қайд этди. Сув тежайдиган технологияни жорий қилган фермер ва деҳқонлар учун келгуси йилдан 10 фоизли кредит ажратилиб, уни ўз ҳисобидан жорий қилганларга харажатнинг 50 фоизи қоплаб берилишини таъкидлади.

Айниқса, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси янада кенгайтирилади ҳамда “яшил майдонлар”ни кўпайтириш учун йилига 400 миллиард сўм ажратилиши, барча ташкилотларнинг “яшил боғлари” ташкил этилиши, янги уй-жой қуришда пудратчиларга “яшил ҳудуд” ва автотураргоҳ барпо этиш борасида мажбурий талаблар қўйилиши борасидаги режалар сайловчиларда катта қизиқиш уйғотди. Келгуси етти йилда барча қишлоқ ва шаҳарлар қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш хизматлари билан 100 фоиз қамраб олиниши, уларни қайта ишлаш камида 65 фоизга етказилиши, ҳудудга янги ҳоким тайинланса, ўша ерда экологик аудит ўтказилиб, натижалари жамоатчиликка эълон қилинишини алоҳида эътироф этди.

Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулшана Худоёрова, “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ бўлим мудири Хуршид Бердиев ва бошқалар ҳам сўзга чиқишди. Аҳоли томорқаси ерларидан унумли фойдаланиш мақсадида оқова сув мутлақо йўқ лалмикор майдонларда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш орқали томорқачиликни ривожлантириш асносида аҳоли даромадларини кўпайтириш,  иссиқхоналар ташкил этиб, гидропоник усулда сабзавот ва цитрус мевалар  етиштиришни йўлга қўйиш, лалми майдонларга  ёнғоғи қўй-эчкилар учун яхшигина озуқа бўлган дарахтлар кўчатларидан экиб, чорвачилик учун озуқа базаси яратиш борасидаги борасидаги ислоҳотлар халқ фаровонлигини оширишга яқиндан ёрдам бериши алоҳида эътироф этилди.

Мулоқот сўнггида ишончли вакил Шуҳрат Асланов барчани улуғвор ишлар бунёдкори, юрт равнақи, халқ маъмурлиги йўлидаги ислоҳотлар жонкуяри Шавкат Мирзиёев номзоди учун овоз беришга чақирди.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    249
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+