Ислоҳотлар шиддати асло сўнмайди!

21.06.2023, 13:04

Ислоҳотлар шиддати асло сўнмайди!

O’zLiDePдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятидаги ишончли вакили Самойдин Хусеновнинг жондорлик сайловчилар билан учрашуви юксак савияда ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.  

Тадбирда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, O‘zLiDeP вилоят Кенгаши ходимлари, партия Жондор туман Кенгаши қошидаги Фахрийлар Кенгаши аъзолари, партия фаоллари, электорат ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Ишончли вакил сайловчиларни номзоднинг сайловолди дастуридан ўрин олган бешта устувор мақсадни ўзида мужассам этган халқчил ғоя, мақсад ва вазифалар мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган туб ислоҳотларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқишига хизмат қилишини қайд этди.

 Хусусан, сайловолди дастурдаги қишлоқ хўжалигига оид ислоҳотлар бундан кейин Жондор туманида ҳам изчил давом эттирилади. Чунки, туман иқтисодиёти қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга ҳам кўп жиҳатдан боғлиқ.

Таъкидландики, келгуси йилларда сабзавот, полиз, картошка бўйича маҳаллий уруғлик таъминоти ҳозирги 15 фоиздан 50 фоизга етказиш борасидаги мавжуд имкониятлар ишга солинади.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажмини ҳозирги 8 фоиздан 25 фоизга оширишга устувор вазифа сифатида қаралади.

Агротармоқда 2,5 миллион тонна қувватга эга бўлган 100 та янги логистика марказини ишга тушириш чоралари кўрилади.Соҳада экспорт ҳажмини йилига 10 миллиард долларга етказиш учун барча имкониятлар сафарбар этилади.

Қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгаришларига мос ҳолда ривожлантириш, тупроқ ва яйловлар деградациясининг олдини олиш бўйича Миллий дастур қабул қилинади. Аграр соҳага жами 15 миллиард доллар инвестициялар жалб этиш ушбу йўналишни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

Ташвиқот учрашувида сўзга чиққанлар Сайловолди дастуридаги вазифалар мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда ҳам, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимларидаги ислоҳотлар натижадорлигида ҳам муҳим аҳамият касб этишини, ислоҳотлар шиддати асло сўнмаслигини таъкидладилар ҳамда сайлов кунида Шавкат Миромонович Мирзиёев номзодини маъқуллаб унга якдиллик билан овоз беришга чақирдилар.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    648
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+