Янги Ўзбекистонни муносиб номзод билан бирга барпо этамиз!

23.06.2023, 18:52

Янги Ўзбекистонни муносиб номзод билан бирга барпо этамиз!

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O’zLiDePдан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятидаги ишончли вакили Самойдин Хусенов сайловолди ташвиқот учрашувининг навбатдагиси  Шофиркон тумани  сайловчилар билан бўлиб ўтди.

Туман марказидаги “Амиршох” тантаналар масканида самимий ва очиқ мунозара руҳида ўтказилган учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, туман фаоллари, тадбиркорлар, ёшлар ва аёллар, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Ишончли вакил номзод сайловолди дастурининг мазмун-моҳиятини кенг ёритиб бераркан, унда белгиланган асосий бешта устувор мақсад борасида батафсил маълумотлар берди.

Шунингдек, партия номзодининг сайловолди дастуридан ўрин олган, келгуси 7 йил ичида эришилиши кўзда тутилган халқчил ғоя, мақсад ва вазифалар мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган туб ислоҳотларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиши муқаррар эканлиги қайд этилди.  

Номзод сайловолди дастурига кўра, 2030 йилгача боғчаларга бўлган эҳтиёж 100 фоизга қондирилади. Эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун боғча харажатлари давлат томонидан қоплаб берилади. Бу имтиёз бола хусусий боғчага борса ҳам қўлланилади.

Ўзбекистондаги боғча ва мактабларнинг ҳаммаси фильтрланган ичимлик суви билан таъминланади.

Эҳтиёжманд оилада тарбия топаётган болаларнинг қобилиятини рўёбга чиқариш мақсадида барча туман ва шаҳарларда “Истеъдод – интилиш – истиқбол” деб номланадиган мактаб-интернатлар ташкил этилади. Уларда Президент мактабларидан кам бўлмаган шароит яратилади ва эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун 70 фоиз квота ажратилади.

Истиқболли бундай вазифалар ижроси буюк алломалар юрти Шофирконни ҳам четлаб ўтмайди, албатта.

Шофиркон туманида 2017-2022 йилларда мактабгача таълим қамрови17,5 фоиздан 78,5 фоизга, яъни 5 баробарга ўсди. Ўтган даврда мактаб таълимида қўшимча 1150 нафар ўқувчи ўрни яратилди. Шу билан бирга, 1 та хусусий мактаб ташкил қилинди. Энг муҳими, таълимга замонавий методика, сифат ва рақобат кириб келди. Бошланғич синф дарсликлари энг илғор хорижий тажрибалар асосида тўлиқ янгиланди.

Ташвиқот учрашуви давомида самимий мунозаралар жараёнида сўзга чиққан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Эмма Аслонова, Назир Сабировлар Янги Ўзбекистоннинг тамал тошини қўяётган, чинакам маънодаги бунёдкори бўлаётган Шавкат Мирзиёевнинг оқилона сиёсати самарасини ҳар бир инсон ўз ҳаётида хис этаётгани хусусидаги ўз фикр-мулоҳазаларини баён этдилар. Инсон қадри улуғланган, миллати, тили ва динидан қатъий назар, ҳар бир ватандошимиз ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун юртимизда барча имкониятлар яратилганлигини таъкидладилар.

Ишончли вакил  барчани 9 июлда бўлиб ўтадиган Президент сайлови кунида якдиллик билан O'zLiDeP номзоди учун овоз беришга даъват этди.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    775
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+