Норинликлар сиёсий жараёнларда фаол
23.06.2023, 18:54
Норин туман маданият маркази залида Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилояти бўйича ишончли вакили Икромхон Нажмиддинов сайловчилар билан учрашди.
Учрашувни Oz‘LiDeP Наманган вилоят Кенгаши раиси Солижон Мўминов очиб бергач, номзоднинг таржимаи ҳоли, сайловолди дастури билан таништирди. Наманганда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича эришилган натижалар мисолида келгуси етти йилга мўлжалланган вазифалар кўлами ҳақида тушунча берди. Сув ресусрларидан тежаб-тергаб фойдаланиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва бунда жамоатчиликнинг ўрни ва роли, қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда томчилатиб суғориш технологияларининг жорий этилидан кутилаётган натижаларни таҳлил қилди.
Музокарада сўзга чиққан ҳуқуқшунос, генерал Умматали Шамсиев, депутат Барно Мирзамова, меҳнат фахрийси Остақул Долимов, Ёшлар парламенти аъзоси Бунёджон Нўмонжонов ва бошқалар ҳам сўзга чиқиб, номзоднинг сайловолди дастурида қайд этилган ислоҳотлар, уларнинг халқимиз фаровонлигидаги ўрни хусусида сўзлашди. Номзоднинг бўлажак сайловда қўллашларини эътироф этишди ва йиғилганларни иҳам шунга даъват қилишди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Танловнинг Урганч шаҳар босқичи ғолиблари аниқланди
28.07.2023, 17:37
-
Кўрик-танловнинг Гулистон туман босқичи ғолиблари аниқланди
27.07.2023, 12:37
-
Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти ўз лавозимига киришди
14.07.2023, 14:52
-
Шавкат Мирзиёев сайловда овоз берди
09.07.2023, 13:50
-
МДҲ Парламентлараро ассамблеяси кузатувчилари билан учрашув
07.07.2023, 20:41
Фикрингизни қолдиринг